Бош саҳифа / Жамият / Ҳоким поезд ёки автобусда юрса…

Ҳоким поезд ёки автобусда юрса…

Вилоятдаги раҳбарларнинг Термиз-Узун йўналишида қатнайдиган поездда ёки автобусда юришини тасаввур қилганмисиз?  Менимча, йўқ. Қарангки, ҳеч бир фикр ёки тасаввур абадий эмас. Чунки улар вақт ўтиши билан вазият тақозоси сабаб ўзгариши мумкин экан.

         Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати Т.Боболовнинг Термиздан Узун станциясигача бўлган 180 километрлик темир йўл атрофларидаги маҳаллаларни кўздан кечириб, бу ердаги ободонлаштириш ишлари, корхоналар ва аҳоли яшаш уйлари ҳолати билан яқиндан танишиш мақсадида бугун соат 8:00 да поездда йўлга чиққанлиги ҳақида хабар берганда худди шу ўй ўтди хаёлдан.

         Одатда талабалару турли ёшдаги аҳоли вакиллари билан доим тиқилинч бўладиган мазкур йўналишдаги поездда бугун вилоят ҳокими билан биргаликда сектор раҳбарлари, туман ҳокимлари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳам сафарга чиқишган. Муҳими, улар йўл бўйи пўлат излар атрофида яшовчи одамларнинг ҳақиқий ҳаёт тарзи, кўчалардаги турли ҳолатларга ўзлари гувоҳ бўлишади, мавжуд муаммоларни бартараф этишга холис ёндаша олишади.

         Тушдан кейин эса вилоят ҳокими Узундан Термизга автобусда йўлга тушди. Бунда М-41 автомобиль йўли ёқасида жойлашган маҳаллалар, бу ердаги ободонлаштириш ишлари, корхоналар ва аҳоли яшаш уйлари ҳолатини кўздан кечириш мақсади кўзланган.

         Хўш, бу ноодатий сафардан қандай хулосалар олинаркин? Демак, кузатишда давом этамиз…

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабалар учун вилоят ҳокими стипендияси жорий қилинади

Ёшлар фестивали доирасида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Санъат саройи атрофидаги боғда ўтган учрашув …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan