Бош саҳифа / Адабиёт / Ҳоким кутубхона фондини бойитди

Ҳоким кутубхона фондини бойитди

Президентимизнинг селектор йиғилишида ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳақидаги ташаббуси мамлакат бўйлаб қулоч ёймоқда.

Ташкилот, корхона, таълим муассасаларида турли тадбирлар ўтказилиб, раҳбарлар ўзи таълим олган мактабларига китоблар совға қилишаяпти. Куни-кеча Сариосиё тумани маданият ва аҳоли дам олиш марказида туман ҳокими А. Жўраев ташаббуси билан “Китоб — маънавият хазинаси” мавзусида китоб марафони ташкил қилинди. Марафонда туман ҳокимлиги ходимлари, ташкилот раҳбарлари, мактаб директорлари, уларнинг ўқув-тарбия ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, кутубхоначилар, АРМ ходимлари, маҳалла фаоллари ҳамда ҳарбий қисм аскарлари иштирок этишди. Ҳоким А. Жўраев китобнинг инсон тарбиясидаги ўрни ва марафонни ташкил этишдан кўзланган мақсад ҳақида гапириб, марказ ҳудудида ташкил этилган китоблар кўргазмаси савдосига ҳар бир иштирокчини қатнашишга таклиф этди. Китоб савдосида туман ҳокими ўз сармояси ҳисобидан 1 миллион сўмлик ҳар хил адабиётлар харид қилиб, ҳарбий қисм кутубхонасига топширди. Ҳокимдан ўрнак олган ташкилот раҳбарлари, мактаб директорлари, корхона мутахассислари 20 минг донадан ортиқ китоб сотиб олиб, мактаблар кутубхонаси фондига тортиқ этишди.

Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 81 та таълим муассасасида ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодларини намоён қилиш мақсадида ҳар ҳафтанинг жума кунлари театрлаштирилган дастур, адабий-бадиий кеча ва расмлар танлови ўтказилмоқда. Барча мактабларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ниятида жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида иқтидорларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратилган. Спорт зали ва майдончаларида ҳар куни турфа спорт мусобақалари ташкил этилаётир.

О. МИРЗАЕВА,
Сариосиё тумани
 ХТБ шўъба мудири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Аҳиллик самараси

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда Хоразмга яқин бир қишлоқда одамлар жуда аҳил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE