Бош саҳифа / Жамият / “Ҳоким бобо, балиқчиликни ривожлантирмоқчиман…”

“Ҳоким бобо, балиқчиликни ривожлантирмоқчиман…”

Бугун воҳамизда ҳам берилган имтиёзлардан унумли фойдаланиш ниятида тадбиркорлик қилиб, одамларни иш билан таъминлайман, воҳа иқтисодиёти ўсишига озгина бўлса ҳам ҳисса қўяшаман деган тадбирлилар сафи кўпаймоқда. Аммо, тадбиркорлик қилиш осон эмас ҳарҳолда. Ҳар бир ишнинг ўзига яраша машаққати, қийинчилиги бор. Хўш, бугун воҳа тадбиркорларини қандай муаммолар ўйлантирмоқда? Уларнинг эркин фаолият юритишига нималар тўсиқ бўлмоқда? Вилоят ҳокими Т.Боболовнинг тадбиркорлар билан учрашувида айни шу жиҳат диққат марказида бўлди.

Унда 70 нафардан ортиқ хусусий сектор вакилларининг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари ўрганилди.

Қабулда тадбиркорлар ўзларини қийнаётган масалалар бўйича вилоят ҳокимига мурожаат қилишди. Бу мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, ечими маълум вақт талаб этадиган масалалар бўйича соҳа мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилди.

Музработ туманидаги “Нур боғ бек” фермер хўжалиги раҳбари Н.Чориев балиқчиликни ривожлантирмоқчи. Термиз туманидаги “Имон ислом агро экспорт” МЧЖ раҳбари Б.Бобомуҳаммедов эса замонавий иссиқхона барпо этиш ниятида. Бунинг учун эса тадбиркорларга ер керак. Вилоят ҳокими иккала тадбиркорнинг ҳам муддаосини тинглагач, уларга ер майдонлари ажратилишини айтди.

Бундан ташқари, Термиз шаҳридаги “Ассомхон Ш.” хусусий корхонаси раҳбари Элбек Поёновга бузилган савдо дўкони биноси учун компенсация пулини тўлаб бериш, Музработ туманидаги “Аминов Ғолиб” фермер хўжалиги раҳбари Д.Эргашевга  бажарилган ер ҳайдаш ва текислаш ишлари учун хизмат маблағини ундиришда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисида масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси вилоят ҳокими томонидан шахсан назоратга олинди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳоким поезд ёки автобусда юрса…

Вилоятдаги раҳбарларнинг Термиз-Узун йўналишида қатнайдиган поездда ёки автобусда юришини тасаввур қилганмисиз?  Менимча, йўқ. Қарангки, ҳеч …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan