Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Хизмати элга манзур

Хизмати элга манзур

Термиз шаҳридаги “Сурхонвилтранссервис автомобилда юк ва йўловчи ташиш” масъулияти чекланган жамияти ҳайдовчилари аҳолининг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш учун астойдил меҳнат қилишмоқда.

—Жамиятимиз 2006 йилда ташкил этилган. Иш бошлаган вақтимизда ҳисобимизда саноқли автотранспорт воситалари бўлган бўлса, бугунга келиб 25 та енгил, 15 та юк машинаси мижозларга тез ва сифатли хизмат кўрсатмоқда, — дейди корхона раҳбари Мусо Каримов. — Йўлга чиқаётган ҳар бир ҳайдовчини ҳамшира Ойжамол Полвонова кунлик тиббий кўрикдан ўтказса,  механик Жамшид Каримов эса автотранспорт воситаларининг созлигини назорат қилиб боради. Республикамизнинг барча шаҳарларига  йўловчиларни ўз манзилларига етказиб боришда мамлакатимизда  ишлаб чиқарилган “Кобольт”, “Ласетти” ва “Нексия” русумли машиналаримиз эл хизматида.

Йўлларда учраётган турли йўл ҳодисаларининг олдини олиш, тизимда амалга оширилаётган ўзгаришлар билан таништириб бориш мақсадида Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги вилоят бўлими ҳамда ЙҲХБ ходимлари иштирокида “Йўл қоидаси — умр фойдаси”, “Ҳайдовчи, сени уйда оиланг кутмоқда!”  каби мавзуларда учрашувлар ўтказиб борилади. Олиб борилаётган тарғибот ишлари натижасида, жамият ҳайдовчилари томонидан йўл-ҳаракати ҳодисалари рўй бермади.

Жамият раиси Мусо Каримов қирқ йилдирки тизимда меҳнат қилиб келади. Ҳайдовчиликдан иш бошлаган фидойи инсон корхона раҳбаригача бўлган босқични босиб ўтди. У киши билан  елкама-елка ишлаб келаётган Тоир Равшанов, Очил Давлатов, Олтибой Қаюмов, Жума Игамбердиев сингари ҳайдовчилар эл дуосини олиб келишаётир.

Воҳадошларимиз кўнглидан жой топиб, уларнинг юмушини енгил қилаётган машаққатли касб эгаларига “оқ йўл” тилаб, байрамингиз муборак бўлсин, деймиз.

С. ЖИАНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жараёнда аёллар фаоллиги

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши ташаббуси билан Термиз давлат университетида “Хотин-қизларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE