Хизматга муносиблар боради

0
44

Маълумки ҳозирги кунда Қуролли кучларимизда ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Президентимиз Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригида ҳам шуларни эътироф этганди.

Президентимиз ўз нутқларида соҳадаги ислоҳотлар ҳақида гапириб, “Ўзбекистон Қуролли кучлари мамлакатда эркин, озод ва фаровон ҳаёт бунёд этиш, демократик ислоҳотларни самарали амалга ошириш йўлида ишончли кафолат, тоғдек таянч бўлиб келаётганини, жаҳонда ва минтақамизда ҳарбий сиёсий вазият кескин ўзгариб, миллий ва глобал хавфсизлик соҳасида хатар ва таҳдидлар кучайиб бораётган бир пайтда миллий армияни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш борасида пухта ўйланган ва изчил ҳаракатларни давом эттириш даркор” — дея таъкидлаб ўтганди.

Ҳеч кимга сир эмас, сўнгги йилларда вилоятимиз мудофаа ишлари бошқармаси ва бўлимларида чақирилувчилар учун барча шарт-шароит яратилди. Жумладан, чақирув пунктларида малакали шифокорлар томонидан тиббий кўриклар ўтказилиб, зарур бўлган анжомлар билан таъминланди. Шунингдек, ҳар битта чақирув пунктида санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган ошхоналар фаолият кўрсатиб келмоқда. Мудофаа вазирлиги маҳаллий ҳокимликлар ва мутасадди ташкилотлар томонидан барча чақирув пунктлари капитал таъмирдан чиқарилиб, чақирув мавсумида шаффофликни таъминлаш мақсадида ҳар битта шифокор хонасида видео кузатув ўрнатилди.

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигитларимизни ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш вилоят ва туман мудофаа ишлари бўлимларининг вазифаси ҳисобланади. Бунда чақирилувчиларнинг ахлоқий-руҳий ҳолати, соғлиги, жисмоний тайёргарлиги, умумий маълумоти, махсус тайёргарлиги, оилавий аҳволига асосий эътибор қаратилмоқда.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли, кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлган, ахлоқи, руҳий ҳолати, соғлиги жисмоний тайёргарликдан ва тест синовларидан юқори балл тўплаган ҳамда тегишли талабларига мувофиқ бўлган чақирилувчилар жалб қилинади.

Чақирилувчилардан жисмоний тайёргарлик ва билим савиясини текшириб олиш учун олий маълумотга эга бўлган ўқитувчилар ва мураббийлар томонидан видео кузатуви назоратида амалга оширилади. Барча синовлардан муваффақиятли ўтган, саралар ичра энг сара деб топилган йигитларимиз ўз бурчларини адо этиш учун муддатли ҳарбий хизматга юборилади.

Д. ДЎСТОВ,
Термиз шаҳар мудофаа
ишлари бўлими бошлиғи,
подполковник

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг