Хизмат машиналари топширилди

0
60

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги устидан назорат қилиш инспекциясининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва барча туман бўлими бошлиқларига хизмат машиналари топширилди.

Жумладан, бошқарма бошлиғи Ф. Холиқовга “Jentra” автомобили, бошқарма бошлиғининг икки нафар ўринбосарига ва инспекциянинг туман бўлимлари бошлиқларига “Nexia-3” ҳамда бошқармага “Damas” автомобиллари калитлари топширилди.

Унда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари С. Самадов, Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А. Воҳобов, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатовлар тақдирланганларни самимий қутлаб, иш фаолиятига бардавомлик тилади.

Қулай ва замонавий автомобилга эга бўлган инспекциянинг жонкуярлари кўзида қувонч, кўнглида ишонч уфуриб турибди. Хизмат машиналари инспекция ходимларига янада куч бағишлаб, мамлакатимиз истиқболига муносиб ҳиссасини қўшади, деган умиддамиз.

Адолат МЎМИНОВА

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг