Бош саҳифа / Жамият / Хитойдан автобуслар келтирилади

Хитойдан автобуслар келтирилади

Аҳолининг талаб ва эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Шаҳар ва туманлараро йўловчи ташиш хизматини намунали йўлга қўйиш, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Термиз шаҳридаги барча йўналишларда янги автобуслар қўйилгани шаҳар аҳлини хурсанд қилганди.

Яна бир янгилик. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Алишер Амиров бошчилигидаги делегация томонлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, истиқболли лойиҳалар бўйича музокаралар олиб бориш мақсадида Хитой Халқ Республикасининг Цзянсу провинциясида бўлди.

Ташриф доирасида вакилларимиз Янчжоу шаҳрида махсус техникалар, шаҳар ва шаҳарлараро автобусларни ишлаб чиқарувчи “Asiastar” компанияси фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Бугунги кунда “Asiastar” компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий автомобиллар, автобус ва микроавтобуслар ички ва ташқи бозорда анча харидоргир. Ушбу автобусларда ҳайдовчи ва йўловчилар учун максимал даражада барча қулайликлар яратилган. Юмшоқ ўриндиқлар, кондиционер, салондаги иқлим назорати, хавфсизлик тизимлари шулар жумласидандир.

Компания директори Wu Yongsong, бошқарувчиси Shen Dehua, Марказий Осиё бўйича директори Xing Chen ва бошқа мутасаддилар билан бўлиб ўтган музокаралар якунида компанияда ишлаб чиқарилган автобус ва микроавтобусларни сотиб олиш бўйича келишувга эришилди.

Хитойдан олиб келинадиган бу замонавий автобуслар Термиз шаҳрида транспорт хизмати сифатини ошириш, аҳолига замонавий хизмат турларини кўрсатиш имконини беради.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE