Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Хитойликлар билан шартнома

Хитойликлар билан шартнома

Хитойнинг “Howo-Sinotruk” компанияси вакиллари “Био техно эко” МЧЖ билан яқиндан танишиш ва ҳамкорлик қилиш мақсадида Термиз шаҳрига ташриф буюрди. Ташриф давомида МЧЖнинг иш фаолиятини ўрганиб чиқиб, 4 та махсус техника совға қилди.

Чиқиндиларни бир жойга тўплашга ёрдам берадиган ва шаҳардан четга чиқаришда кўмаклашадиган 40 та техника сотиб олиш учун шартнома имзоланди. Бундан ташқари, юздан ортиқ шу турдаги техникаларни сотиб олиш ҳам режалаштирилган. Махсус техникаларда ташиб кетилган чиқиндилар қайта ишланиб, турли хил маҳсулотлар тайёрлаш режалаштирилаяпти. Бу эса вилоятимиз экологияси ва санитария ҳолатини яхшилаш баробарида, чиқиндилардан янги маҳсулот яратишда қўл келади.

Хитойдан ташриф буюрган меҳмонлар воҳамиздаги тарихий қадамжоларга саёҳатга олиб чиқилди. Улар ташрифдан ва тузилган шартномадан мамнунлигини билдирди. Бу эса вилоятга келадиган сайёҳларнинг эътибори ва қизиқишини янада оширади.

Илҳом БОҚИЖОНОВ,
“Био техно эко”
МЧЖ ижрочи директори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Савдо ва хизмат кўрсатиш тизимидаги ўзгаришдан хабардормисиз?

Жорий йилнинг сентябрь ойида Президентимизнинг “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan