Бош саҳифа / Жамият / Хирмонимиз юксалмокда

Хирмонимиз юксалмокда

Жорий йилда 74 минг гектардан ортиқ май-донда ғўза парваришла-ган деҳқонларимизнинг баракали меҳнати туфайли мўл ҳосил етиштирилди. Айни шу кеча-кундузда деҳқонларимизнинг диққат-эътибори ҳосилни тез ва сифатли йиғиштириб олишга қаратилмоқда.

Шу мақсадда вилоятда 1651 та терим отряди ташкил этилди. 1640 та фермер хўжалигининг аъзолари далалардаги ҳосилни йиғиштириб олиш учун ўзаро баҳс-лашиб меҳнат қилишаётир. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан теримчиларга қўлда терилган бир килограмм хомашё учун 800-1200 сўмдан ҳақ тўланаётганлиги теримчилар сафи кўпайишига хизмат қилаётир. Бугун вилоят пахтазорларида 138 мингга яқин киши меҳнат қилаяпти. Фермер хўжаликлари раҳбарлари далада ишловчиларга иссиқ овқат ва иссиқ чой ташкил этаётганликлари туфайли қишлоқ аҳли бугун кечагидан, эртага бугунгидан кўпроқ ҳосил хирмони яратиш учун меҳнат беллашувини авж олдиришяпти.

Кунлик теримда Қумқўрғон тумани меҳнаткашлари пешқадамлик қилишаяпти. Жорий йилда 26,9 минг тонна “оқ олтин“ топшириш мажбуриятини зиммаларига олган туманнинг миришкор пахтакорлари бугунгача давлатга 15,5 минг тонна пахта сотишди ёки режани 60 фоизга уддалашди. Туман деҳқонлари пахтазорда ёз ойлари тер тўкиб ишлаганликлари туфайли мўл ҳосил бунёд қилинган. Қумқўрғонликлар ҳар куни қабул пунктларига режанинг 4-4,5 фоизи миқдорида ҳосил топширишмоқда. Термиз тумани пахтакорлари ҳам бугунгача режанинг 50 фоизи миқдорида ҳосил топширишга муваффақ бўлдилар. Шўрчи, Қизириқ туманлари деҳқонлари пахта териш ва давлатга сотишда илғорларга тенглашишаётир.

Вилоят “Пахта штаби“га режани бажарган фермер хўжаликларидан хушхабарлар келиб турибди. Бугунгача воҳадаги фермер хўжаликларининг 20 таси пахта тайёрлаш режасини ошириб уддалади. Қумқўрғон туманидаги тажрибали деҳқон Анвар Қултоев бошлиқ “ Анвар Қултоев“, Эшқобил Ҳусанов раҳбарлигидаги “Олмапоя пахтакори“, Камол Эсонов етакчилигидаги “Камол пахтакори“ фермер хўжаликларининг пахтакорлари биринчи теримдаёқ ҳар гектар майдондан 30 сентнердан жавоҳир йиғиб олиб, режани ошириб бажаришди. Қизириқ туманидаги миришкор деҳқон Бобур Муҳаммадиев саркорлик қилаётган “Муҳаммад Бобур ХМ“, Улуғбек Мисиров етакчилигидаги “Ашурхон ғаллакори“ фермер хўжаликлари аъзолари ҳам режани бажариб бош-қаларга ўрнак бўлишди.

Вилоят пахтазорларида йиғим-терим кун сайин авж оляпти. Бугунгача воҳамиз деҳқонларининг умумий уйган хирмони 65 минг тоннага етди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE