Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Хирмонимиз 140 минг тоннага етди

Хирмонимиз 140 минг тоннага етди

Халқимизнинг асосий бойлиги ҳисобланган пахта хом ашёсини териб олиш ва давлатга топшириш қизғин давом этмоқда.

Деҳқонларимизнинг бир ярим ойдан буён қилаётган заҳматли меҳнати туфайли бугунгача далалардан йиғиб олинган ҳосил салмоғи 140 минг тоннага етди.

Айтиш керакки, бу мавсум далада етиштирилган ҳосилни ҳашарчиларсиз, ўқитувчиларнинг ва талаба-ёшларнинг кўмагисиз ҳам йиғиштириб олиш мумкинлиги яна бир карра ўз исботини топди. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан теримчиларга ҳар килограмм терилган пахта учун минг сўмдан ҳақ тўланаётганлиги туфайли қишлоқ аҳли ўз ихтиёрлари билан йиғим-теримда фаол иштирок этишаяпти. Фермер хўжаликлари ҳосил йиғимига барча аъзоларини жалб қилишмоқда. Натижада ҳар бир фермер хўжалиги кунига режанинг 1,5-2 фоиз миқдорида ҳосил топширишга муваффақ бўлишмоқда.

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасидан олинган маълумотга кўра, ҳозиргача 190 та фермер хўжалиги режани бажариб, мажбурият ҳисобига “оқ олтин” топширишаяпти. Яна юзлаб фермер хўжаликлари эрта-индин шартнома режасини бажариш учун мусобақалашиб ҳосил топширмоқдалар.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мўл ҳосилга замин

Денов туманида агросаноат мажмуи ва уруғчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 5 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE