Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Хирмон тўлиб тўкилар дон

Хирмон тўлиб тўкилар дон

Сурхон воҳаси деҳқонлари яхши ният билан 95 минг гектар ерга барака уруғи қадаган эди.

Йилнинг қуруқ ва ноқулай келишига қарамасдан, бир текис униб чиққан майсалар меҳр билан парваришланди. Ғаллазорлар ҳосилнинг баракали ва бўлиқлигидан кумушдек товланиб турибди. Машаққатли меҳнат эвазига етиштирилган ризқу рўзимиз бўлган ғалла ўрим йиғимида самарали меҳнат қилиб, исрофгарчиликка йўл қўймасдан давлат омборларига топшириш барчамиздан катта масъулият талаб қилади.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ғалла ўрим-йиғими мавсуми олдидан Ҳаким Термизий мажмуасида рўзадорлар, нуронийлар учун ифторлик дастурхони ёзилиб, Қуръон тиловат қилинди. Вилоят ҳокими барча туманлардаги сектор раҳбарлари, фермерлар, тузилган отрядлар, механизаторлар, комбайнчилар, донни қабул қилиш билан боғлиқ масъул ходимлар олдида турган муҳим вазифалар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.

Ифторликка йиғилганлар шом номози пайтида ва дастурхон атрофида юртимиз   тинчлиги, элимиз фаровонлиги, деҳқончилигимиз барокоти ҳамда Юртбошимиз саломатлигини тилаб дуо қилишди. Кўпнинг дуоси кўл, дейдилар. Насиб бўлса, бу йилги ғалла ўрим-йиғим мавсуми уюшқоқлик билан қисқа муддатларда ўтказилади. Бу борадаги режа ва топшириқлар уддаланишига шубҳа йўқ.

Кечадан бошлаб барча техника ва комбайнлар сафарбар этилиб, мамлакатда биринчи бўлиб Сурхон воҳасида ғалла ўрим-йиғимига киришилди.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

СОТИХИДАН БИР ТОННАГАЧА

Уй-жойи, томорқаси бор, тоғни урса толқон қиладиган йигитларнинг оиламни  боқаман, деган баҳона билан  хорижий мамлакатларда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan