Бош саҳифа / Сиёсат / Ҳимоянинг ишончли воситаси

Ҳимоянинг ишончли воситаси

2019 йил 21 июнда бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг ХХ ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси маъқулланди.

Мазкур қонуннинг Сенат томонидан маъқулланиши кенг жамоатчиликнинг баҳс ва мунозараларига сабаб бўлмоқда. Aйниқса, ижтимоий тармоқ фойдаланув-чилари ўртасида қизғин мунозаралар авж олмоқда. Мамлакатимизда бугунга қадар фуқаролик, хизмат ва жанговар қуролларга тегишли тартиб-қоидалар ўн-дан зиёд қонуности ҳужжатларида белгиланган эди.

Янги қонун бўйича ҳар бир фуқаро қурол сотиб олиши мумкинми?

Йўқ, бу борада қонунда янгилик йўқ, аксинча тартиб-интизом ва қоидалар янада қатъийроқ қўйилган.

Эндиликда “Қурол тўғрисида”ги янги қонун билан шу пайтгача мавжуд бўлган барча ҳужжатлар умумлаштирилиб, ягона мажмуа ҳолатига келтирилди.

Қонуннинг мақсади қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, мулк ни ҳимоя қилишга ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Ушбу қонунда фуқароларга ўқотар қуроллар сотиш, улардан бемалол фойдаланиш мумкинлиги ҳақида биронта банд йўқ. Aксинча, бундай фаолият янада қатъий назоратга олиниши белгиланган.

Янги қонун билан қуролга эгалик қилиш, сотиш ва қуролдан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш тартибга солинади. Бунда қонунийлик, фуқароларнинг ҳаёти ва соғ лигини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш устуворлиги белгиланмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги қонунига кўра, қурол турлари уч таснифга бўлинади. Булар — фуқаровий қурол, хизмат қуроли ҳамда жанговар қуролдан иборат. Ўз навбатида, фуқаровий қурол ов қуроли, спорт қуроли ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш (газ баллончалари, механик тарқатувчилар ва аэрозол, электрошок ускуналари, учқун чиқарувчи қурилмалар) қуролига бўлинади.

Фуқаровий қурол — ов ва спорт билан шуғулланиш учун, шунингдек, ўзини ўзи ҳимоя қилиш мақсадида фойдаланиш учун мўлжалланган қурол.

Хизмат қуроли — фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, мол-мулкни ҳимоя қилишга, табиатни ва табиий ресурсларни, қимматбаҳо ва хавфли юкларни, махсус хат-хабарларни муҳофаза қилишга доир вазифаларни бажариш чоғида юридик шахсларнинг ходимлари томонидан, шунингдек давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан шахсий хавфсизликни таъминлаш мақсадида фойдаланиш учун мўлжалланган қурол.

Жанговар қурол — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти хавфсизлиги давлат хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳарбий тузилмалари қуроллантирилган, жанговар ҳаракатларни олиб бориш ҳамда хизмат вазифаларини бажариш учун мўлжалланган қурол жанговар қурол жумласига киради.

Ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари фуқаровий спорт қуролини ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини олиш ҳуқуқига эга.

Йигирма бир ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари фуқаровий ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга.

Фуқаровий қуролларни сотиб олиш учун рухсатнома Миллий гвардия томонидан уч ой муддатга берилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи устидан давлат назорати Миллий гвардия органлари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги Қонуни Президент томонидан имзоланиб, расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач, кучга киради.

С.САТТОРОВ,

вилоят адлия бошқармаси бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Фахрий фуқаролик шарафи

Мен матбуот нашрларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 августдаги “Фахрий фуқаро” мақомини бериш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE