Бош саҳифа / Жамият / Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор фуқароларнинг ислом динига бўлган қарашларини шакллантираяпти.

Масжидлар очилиб, мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилаяпти. Аммо буларни кўриб, баъзи ёшлар нотўғри тушуниб, турли салбий иллатлар пайдо бўлаяпти, деган тушунчага келишяпти, назаримда. Масаланинг моҳиятига чуқурроқ ёндашадиган бўлсак, чет давлатларга бориб ишлаётган юртдошларимизнинг орасида ёки бўлмаса интернет тармоғида бази онгги шаклланмаган ёшлар ҳижрат, жиҳод тушунчасини нотўғри талқин этиб, террорчи ташкилотлар қўним топган давлатларга бориб, уларнинг сафига қўшилиб, ўз ҳаёти ва тақдирини хатарга қўйишаяпти. Бағрикенг давлатимиз кўплаб инсонларни афв этаяпти. Жорий йилнинг ўзида Суриядан 150 дан ортиқ аёллар ва болалар олиб келинди, кечирилди. Айримлар қайсидир ақидапараст оқимлар вакилларининг маърузаларини эшитиб, уларнинг таъсирига тушиб қолмоқдалар. Ҳижрат сўзи луғатда кўчиш, тарк этиш, деган маънони анг латса, шариатда Пайғамбаримиз (с.а.в) нинг Макка шаҳридан Мадина шаҳрига кўчиб ўтишидир.

Ҳозирги кунда Юртимизда ислом арконининг барча амалларини бажараман, деган инсонга шароитлар муҳайё.

Диний таълим оламан, деган ёшларга юртимизда бир қанча мадраса, олий таълим муассасалари очилган. Мусулмонлар муқаддас ҳаж зиёратига бориб, зиммаларидаги фарзни адо этиб келмоқдалар ва умра зиёратига йил давомида боришлик йўлга қўйилди. Бу каби қулайликлардан оқилона фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Жиҳод сўзи луғатда бор имкониятини ишга солмоқ, ҳаракат қилмоқ, деган маънони англатади. Демак, ҳар бир касб эгаси ўз иши учун бор имкониятини ишга солиб, виждонан тўғри ва ҳалол ишласа, ўз касбида жиҳод қилган бўлади. Муқаддас ислом динимизда бегуноҳ инсонларнинг қонини тўкиш, бузғунчилик қилиш энг катта гуноҳ саналади.

Доимо жаҳонда нималар бўлаётганидан хабардор бўлиш, чет давлатларда ишлаётган фарзандларимизнинг ёмон йўлларга кириб кетишининг олдини олиш – биз, катталарнинг бурчимиздир.

Асрорхон Ҳабибуллаев,

Шўрчи тумани имом-хатиби

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Вилоят ҳокими аҳоли билан юзма-юз учрашмоқда

Вилоят ҳокими Тўра Боболов Қумқўрғон туманида бўлиб, тумандаги «Наврўз», «Сурхон соҳили», «Янги шаҳар» маҳаллалари аҳолиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan