Бош саҳифа / Жамият / Хазонларни ёқманг

Хазонларни ёқманг

“Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар”. (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси II боб, 50-модда).

Атроф-муҳит тозалиги, ҳавонинг беғуборлиги инсон соғлигининг  гаровидир. Шу туфайли ҳам табиат муҳофазаси барчамизнинг асосий бурчимиз ҳисобланади.

Республикамизда куз-қиш мавсумида дарахт шох-шаббалари ва хазонларни уюшқоқлик билан йиғиштириб олиш, уларни ёқиб юбориш ҳолатларининг олдини олишга барча масъул бўлмоғи керак. Инсон соғлиги учун ўта зарарли бўлган заҳарли моддалар атмосфера ҳавосига чиқади. Айниқса, барг-хазонлар, ўсимлик поялари ва уларнинг қолдиқлари орасида полиэтилен (плёнка) қолдиқлари мавжуд бўлса, қўшилиб ёниши натижасида бундан-да  заҳарлироқ (токсин) моддалар ҳосил бўлади. Бу эса ўз навбатида инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга янада салбий таъсир кўрсатмай қолмайди.

Ҳурматли воҳадошлар, дарахт барг-хазонларни уюшқоқлик билан йиғиштириб олиб, белгиланган жойларга ташишни ташкил этиб, аҳоли турар-жойларида уларни ёқишга йўл қўйманг! Зеро, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш барчамизнинг инсонийлик ва фуқаролик бурчимиз эканлигини унутмайлик!

Қ. БЎРИЕВ,
вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бўлим бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan