Бош саҳифа / Жамият / Хазонларни ёқиш кони зиён

Хазонларни ёқиш кони зиён

Атроф-муҳит тозалиги, ҳавонинг беғуборлиги инсон соғлиги гаровидир. Шу туфайли ҳам табиат муҳофазасига барчамиз масъулмиз. Аёнки, куз мавсуми бошланиши билан мевали ва манзарали дарахтларнинг барглари тўкила бошлайди.

Барча турдаги дарахт баргини ҳам чорва моллари, хусусан, қўй-эчки истеъмол қилавермайди. Шунинг учун хиёбонлардаги, маданият ва истироҳат боғларидаги, таълим муассасалари, ташкилот, корхона ва иморатлар атрофидаги дарахтлардан тушган барги хазонларни ёндириб юбориш одат тусига кирган. Хазонлар ва бошқа чиқиндиларни ёндириб юбориш туфайли углерод, азот, азот-2 оксидлари, полициклик ароматли углеродлар, бензапирен диоксин, дибензофуран, олтингугурт оксиди, фосген каби инсон соғлиги учун ўта зарарли бўлган заҳарли моддалар атмосфера ҳавоси таркибига қўшилади.

Агар хазонлар, ўсимлик поялари ва уларнинг қолдиқлари орасида полиэтилен плёнка қолдиқлари ва баклажкалар мавжуд бўлса, қўшилиб ёниши натижасида бунданда заҳарлироқ моддалар ҳосил бўлади. Энг даҳшатлиси шуки, хазонлар, ўсимлик поя- лари ва уларнинг қолдиқлари ёқилган ҳудудларда ер унумдорлиги кескин пасаяди, тупроқ таркиби бузилади, оловнинг юқори ҳарорати туфайли заминдаги макро ва микро элементлар йўқолади. Оқибатда, экин майдонларининг балл бонитети кескин пасаяди ва бу жойларда узоқ вақт ўсимлик ўсмайди. Бас, шундай экан, дарахтлар баргини ёқиб юбормай, бир жойда тўплаб, махсус чиқинди хоналарга элтиб ташлашни ташкил этиш зарур. Зеро, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш барчамизнинг бурчимиздир.

Қ. БЎРИЕВ, Ж. ТЎХТАЕВ,
вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш бошқармаси атмосфера ҳавосини
муҳофаза қилиш бўлими ходимлари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Uchovlonning to’rtinchisi

Ommaviy axborot vositalari odatda to‘rtinchi hokimiyat sifatida tilga olinadi. Jurnalistlar esa bevosita jamiyatda mavjud uch …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan