Бош саҳифа / Жамият / Хавфсизликнинг муҳим шарти

Хавфсизликнинг муҳим шарти

Ёнғин хавфсизлиги талабларининг тўғри бажарилиши фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Ким қайси соҳада фаолият олиб бормасин, лекин кун давомида бир марта ёнғин келиб чиқиши мумкин бўлган вазифаларни бажариши аниқ. Масалан, тамаки чекиш, чой ва бошқа таом тайёрлаш пайтида рўпара келади.

Шу боис олиб борилаётган профилактик тадбирлар давомида Термиз шаҳар ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан “Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг!”, “Ёнғиннинг олдини олиш — барчамизнинг бурчимиз”, “Ёнғин чоғида тўғри ҳаракат қилинг!”, “Чоршанба куни Ёнғин профилактикаси куни” деган сўзлар такрор-такрор айтилишига қарамасдан фуқароларнинг эътиборсизлиги оқибатида оила аъзоларининг соғлиғига, мол-мулкига зарар етмоқда. Мисол, жорий йилнинг 16 март куни тахминан соат 23-55 лар чамасида шаҳарнинг “Боғзор” маҳалласи, Ўзбеков кўчаси, 13-уйда тандирдан вақтинчалик фойдаланиб келган фуқаро Шаҳноза Нурмуҳаматова уйини қаровсиз қолдириши натижасида 8х 12м.кв ўлчамдаги 4 хонали яшаш уйида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида, уйнинг шифт қисми ва уй рўзғор-буюмлари зарарланган.

Жорий йилнинг 12 май куни соат тахминан тунги 02-28 лар атрофида шаҳарнинг “Шифокор” маҳалласи, Чағониён кўчаси, 40-уйида яшовчи фуқаро Тўраева Назира Менглиевнанинг 3 хонали уйида ёнғин содир этилди. Унинг сабаби ўрганилганда, ўғли Кўчаров Ислом Исмоил ўғли электр қўл бола печига иситиш мақсадида овқатни қўйиб, қаровсиз қолдириб, ухлаб қолиши оқибатида ёнғин содир бўлган. Бундай ёнғинларни яна кўплаб келтириб ўтишимиз мумкин.

Шу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ташкилотлар ҳамкорлигида Термиз шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатаётган маҳалла ва аҳоли турар-жойларида тадбирларни кучайтириш чоралари кўрилмоқда.

Э.САФАРОВ,

 Термиз шаҳар ЁХБ инспектори, подполковник

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE