Бош саҳифа / Жамият / Хавфсизликка риоя қилинг!

Хавфсизликка риоя қилинг!

Азалдан халқимизда ўт балосидан, сув балосидан, туҳмат балосидан танг-рининг ўзи асрасин, деган нақл бор.

Шаҳримиз кўчаларидан бирида “Маtiz” русумли автомашина олд қисмида электр симларининг туташуви натижасида ёнғин содир бўлганди. Ҳайдовчига тан жароҳати етмаган бўлсада, минг афсуски, ёнғин туфайли 21 645 000 сўмлик моддий зарар кўрди.

Аммо бундай бўлмаслиги ҳам мумкин эди. Қандай дейсизми? Машина ҳайдовчиси ўз транспортига қўшимча жиҳоз ва газ мосламаларини ўрнатганини ҳисобга олиб, хавфсизликка риоя қилмоғи лозим эди. Чунки, ҳаракат ва ёнғин хавфсизлигига риоя қилиш жавобгарликни ҳис этиш ҳар бир фуқаронинг бурчи саналиши лозим. Қадрли юртдошлар, ўз автомашинангизда ҳаракатланаётиб, техника ва ёнғин хавфсизлигига риоя қилинг!

Равшан НОРҚУВАТОВ,
Термиз шаҳар ЁХБ инспектори, капитан

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan