Бош саҳифа / Жамият / Хавфсизликка риоя қилинг!

Хавфсизликка риоя қилинг!

Санобар ишлари кўплиги сабаб 6 ёшли ўғли Жасурни онаси Жумбул момоникига қолдиришни маъқул кўрди. Тиниб-тинчимас Жасур эса момосининг ҳай-ҳайлашига қарамай уйни бесаранжом қилиб, гапга қулоқ солавермади.

Охири зерикдими, ташқарига ўзини отди. Момо ҳам бироз ўйнасин деган хаёл билан хоналарни тозалай бошлади. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай бақир-чақир овози, набираси Жасурнинг йиғлагани эшитилиб, ўзини ташқарига отди. Не кўз билан кўрсинки, оғилхонадан ёнғин чиқиб, аланга кўтарила бошлади. Бир аҳволда йиғлаётган Жасурнинг ёнига чопди, билсаки, қулоқсиз невара сомон уюми устида гугурт чақиб ўйнаган, олов катталашиб шу аҳволга келган экан. Яхшиямки, ёнғин вақтида сўндирилиб, қўни-қўшниларга хавф туғдирмади. Аммо, момонинг эътиборсизлиги ва хавфсизликка риоя қилмагани бир неча оиланинг тинчлигига, молига ва жонига хавф солиши мумкин эди…

Мана шундай кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида Термиз шаҳри ҳудудидаги маҳаллаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 23 май кунидаги “Ички ишлар органларининг ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Ёнғинлар профилактикаси куни” деб эълон қилинди ва бошқа мутасадди ташкилотлар ходимлари билан ҳамкорликда маҳалла, мактаб, лицей, коллеж, олийгоҳлар ётоқхоналари ҳамда саноат корхоналарида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Аммо шунга қарамай, айрим хонадон эгаларининг бепарволиги, оддий ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билмаслиги, уйда ёш болаларнинг қаровсиз қолдирилиши, табиий газ таъминотидан нотўғри фойдаланишлари оқибатида турли кўнгилсиз ҳодисалар келиб чиқмоқда.

Фуқароларимиз ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан олиб борилаётган профилактик чора-тадбирларда фаол иштирок этиб, айтиб ўтилган йўриқномаларга бефарқ бўлмасалар, содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олинган бўларди.

Ш. ТУРСУНОВ, Термиз шаҳар
ЁХБ инспектори капитан

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan