Хавфсизлик таъминланмоқда

0
41

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш нафақат соҳа вакиллари, балки давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда барча фуқароларнинг бурчи ҳисобланади.

Шу муносабат билан Термиз шаҳрида ҳар ҳафтанинг чоршанбасида “Ёнғинлар профилактикаси куни” тадбири ўтказилмоқда.

Тадбирлар муносабати билан профилактик огоҳлантирув ишларининг самарадорлигини ошириш, маҳаллаларда ёнғин хавфсизлиги ва фуқароларнинг осойишталигини таъминлаш ишларида тегишли органлар ва хизматлар ҳамкорлигини ташкил этишда  Термиз  шаҳар  ёнғин хавфсизлиги ходими бўлим инспектори лейтенант А.Игамов касбдошларига намуна бўлмоқда. Тарғибот ишларини янада жонлантириш, аҳоли турар жойларида юз бериши мумкин бўлган ёнғинларга йўл қўймаслик, жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликка қарши курашиш, фуқаро хавфсизлиги ҳамда жамоат тартибини сақлашга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Шаҳардаги “Мажнунтол” маҳалласида бўлиб ўтган тадбирда битта мактаб, иккита мактабгача таълим муассасаси ҳамда 5 та хўжалик юритувчи субъектлар иштирокида 2911 нафар фуқаро хонадонида ёнғин хавф сизлиги ҳолати ўрганиб чиқилди. Шунингдек, ёнғин хавфсизлиги талабларига тўлиқ риоя қилиш юзасидан хонадон эгаларига тегишли йўриқномалар тарқатилди.

Ёнғиннинг олдини олиш ва ёнғинга олиб келувчи ҳолатларга йўл қўймаслик ҳамда инсонларнинг хавфсизлигини таъминлаш асосий бурчимиз эканлигини унутмаслигимиз керак. Фуқароларда ёнғин хавфсизлиги учун жавобгарлик ҳиссини кучайтирган ҳолда мазкур тадбирларда жамоалар иштирокини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.

Эргаш САФАРОВ,
Термиз шаҳар ЁХБ инспектори,
подполковник

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг