Бош саҳифа / Жамият / Хавфсизлигимиз қўлимизда

Хавфсизлигимиз қўлимизда

Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг зиммасига катта масъулият юкланган. У ҳам бўлса, аҳолини тилсиз ёвнинг талофатларию ёмон оқибатларидан огоҳ этиш, ёнғин содир бўлган тақдирда уни бартараф этишдир.

Термиз шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан ҳам бир қатор огоҳлантирув-профилактик ишлар олиб борилмоқда. Яқинда ана шундай тадбирлардан бири вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида бўлиб ўтди. Унда марказ жамоаси ва тингловчилар ўртасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш ҳамда ИС газидан заҳарланишнинг олдини олиш борасида тушунтириш берилди. Табиийки, огоҳлик кўнгилсиз ҳодисаларнинг сонини камайтиришга ёрдам беради.

Равшан НОРҚУВВАТОВ,
Термиз шаҳар ЁХБ инспектори, капитан

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Янги масжид муборак

Кеча Термиз шаҳрида Ҳаким Термизий номидаги янги жомеъ масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Янги жомеъ …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan