Бош саҳифа / Жамият / Ҳавасни келтирадиган “Ҳавас”

Ҳавасни келтирадиган “Ҳавас”

Узун туманида бир йўла иккита замонавий иншоот қурилиб, фойдаланишга топширилди. Мамлакатимизда туризмни ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулай имкониятлар яратиш мақсадида туманда 60 ўринли “Ҳавас” меҳмонхонаси бунёд этилди.

Барча қулайликларга эга бўлган янги меҳмонхона туфайли 10 дан ортиқ иш ўрни яратилди.

Шунингдек, ёшларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини ўстириб бориш, уларга зарур шароит яратиш мақсадида туманда 12х25 метр ҳажмдаги ёпиқ сузиш ҳавзаси қурилиб, ёшлар ихтиёрига топширилди. Бу иншоотларни “Сурхон қурилиш бутлаш” МЧЖ бунёдкорлари қуришган. Ҳар иккала бинонинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Т. Боболов иштирок этиб, қўли гул қурувчиларни муборакбод қилди.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE