Бош саҳифа / Жамият / Хатловдан ўтган 23 964 нафар аёл тақдирида ўзгариш борми?

Хатловдан ўтган 23 964 нафар аёл тақдирида ўзгариш борми?

Термиз шаҳрида 180 676 нафар аҳоли мавжуд бўлиб, шундан аёллар сони 88531 нафарни ташкил этади. Ўтган йили 23 минг 964 нафар хотин-қиз билан мулоқотлар ўтказилди ва унинг якунлари бўйича 3 минг 639  нафар хотин-қиз “Аёллар дафтари”га киритилди. Улар анкета сўровномаларини тўлдиргач, ишга жойлашиш бўйича ҳам маълум қилишди ва бу таҳлил қилинди. Аммо, уларнинг тақдирида ўзгариш бўлдимикан?

 Рўйхатга назар ташласак, унда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 2 минг 245 нафар хотин-қиз ишсиз деб кўрсатилган. Яна 305 нафар боқувчисини йўқотган, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган 78 нафар, уй-жойини таъмирлашга муҳтож  I гуруҳ ногиронлиги бўлган 24 нафар хотин-қиз киритилган.

Бундан ташқари, нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган хотин-қизлар – 363 нафарни, қарамоғида бир ва ундан ортиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз хотин-қизлар 95 нафарни, тиббий ҳимояга муҳтожлар 334 нафарни, ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтожлар 94 нафарни ҳамда психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар 101 нафарни ташкил этган. Уларнинг орасида 2132 нафари ишсиз эканлиги қайд этилган.

Хўш, уларга қандай амалий кўмак берилди? Биргина ўтган  вақт мобайнида хатловдан ўтганлар орасидан 939 нафар аёл иш билан таъминланди. Мисол учун, Термиз шаҳрида фаолият юритаётган “Zif Textil” МЧЖга 112 нафар, “Amudartextile” МЧЖ ип йигирув корхонасига 50 нафар, «INTER SILK PRO» МЧЖга 65 нафар, «Интер силк про» МЧЖга 56 нафар, КСЗида ташкил этилган лойиха “Аширгул Савдо Барака” ХКга 10 нафар хотин-қиз ишга жойлаштирилди. Яна 150 нафар хотин-қиз касбга ўқитилди.

2020-2021 йилларда аниқланган ишсиз хотин-қизларни доимий иш билан банд қилиш борасида мавжуд бўш иш ўринларига 420 нафар, тикувчилик соҳасига 200 нафар, қишлоқ хўжалиги соҳасига 216 нафар, тадбиркорлик соҳасига 1922 нафари, ўз-ўзини банд қилиш орқали 1313 нафари, ҳақ тўланадиган жамоат ишлари тармоғида 723 нафар, ўз мутахассислиги бўйича 280 нафари, савдо-сотиқ тармоғида 227 нафар аёлни иш билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

  Янги 2021 йилда ҳам “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан йил давомида манзилли ишлар олиб борилади ҳамда муаммолари бартараф этилади. Хусусан, 1376  нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланади, 388 нафар эҳтиёжманд аёлга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан 4 бараваригача бўлган миқдорда “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам берилади.

Уй-шароитларини яхшилашга муҳтож 24 нафар аёлга ижара компенсацияси тўлаб берилади, 10 нафар эҳтиёжманд аёлларнинг уй-жой таъмири учун пул маблағлари ажратилади, 640 нафар хотин-қиз касб-ҳунарга ва ҳаётга руҳлантириш бўйича ўқитилади. Яна 440 нафари тадбиркорликка жалб этилиб, уларга имтиёзли кредитлар ажратилади. 345 нафар аёлга манзилли тиббий ёрдам, 75 нафарига ҳуқуқий ёрдам ва 100 нафарига психологик ёрдам кўрсатилади.

Мастура Хамраева

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабалар учун вилоят ҳокими стипендияси жорий қилинади

Ёшлар фестивали доирасида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Санъат саройи атрофидаги боғда ўтган учрашув …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan