Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Хатлонлик тадбиркорлар – Термизда

Хатлонлик тадбиркорлар – Термизда

Жорий йилнинг 5-6 май кунлари қўшни Тожикистон Республикасининг Хатлон вилоятида воҳамиз тадбиркорлари — товар ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулот ва хизматлари кўргазма-ярмаркаси ташкил этилган эди.

Хатлон вилояти ва воҳамиз ишбилармон доираларининг ўша бизнес форумида икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми ва шартномалари ҳам имзоланганди.

Шунга мувофиқ, ўтган ҳафта Термиз шаҳридаги “Алпомиш” мажмуасида хатлонлик товар ишлаб чиқарувчилар томонидан маҳсулот ва хизматлар кўргазма-ярмаркаси ўтказилди. Ярмарканинг очилиш маросимида вилоят ҳоким ўринбосари Р.Чориев, Хатлон вилояти раисининг биринчи ўринбосари Р.Ражабовлар икки давлат ўртасидаги дўстлик ҳамда ҳамкорлик алоқалари, ке- йин икки йилда ҳар томонлама жадал ривожланаётганини таъкидлашди. Кўргазма- ярмаркада Хатлон вилоятининг 40 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти енгил саноат, қурилиш материаллари, дори-дармон, чорвачилик, озиқ-овқат, ноозиқ-ов- қат маҳсулотларини намойиш қилиб, туризм ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳасидаги имкониятларини тақдим этишди.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви

Жонажон Ватанимизда иш билан банд аҳолининг 78 фоизи хусусий секторда меҳнат қилмоқда. Мамлакат ялпи ички …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan