Бош саҳифа / Жамият / Хатлардан сатрлар

Хатлардан сатрлар

Ҳадисда келтирилишича, ота-онамиздан биз — фарзандларга икки нарса мерос қоларкан. Бири бизнинг уларга қилган яхшилигимиз бўлса, иккинчиси эса етказган озоримиз. Баъзан, болам бемеҳр чиқди, нуқул ўзининг болалари билан андармон деб, ўкинганларни кўриб, аслида  уларга нисбатан қилинаётган адолатсизликнинг ўзи адолатдир, дея ўйлаб қоламан. Шунда уларга қарата, сиз ота-онангиздан олган қарзни болангизга берасиз. Болангиз ўзининг боласига. Ҳаёт занжири узилмаслиги керакку, дегим келади.

Шерзод МАВЛОНОВ, Узун тумани

 

Яшамоқ инсон иродасини ҳаёт деб аталмиш поёнсиз йўлларда машаққат ичра тобламоқдир. Бу йўлларда ҳар ким ўз-ўзича умр кечиради. Бири ёруғликда бахтли ва фаровон яшаса, яна бири қоронғу зулматда ўз қобиғига ўралиб, қўрқув ва хавотирда юрак ҳовучлаб кун кечиради. Аммо, кишини олийлик мартабасига олиб чиқувчи ҳам, тубанлик ботқоғига ғарқ этгувчи ҳам унинг виждони ва иймонидир.

Виждон — бу олов! Қаҳратон қишнинг изғиринида унинг тафтида исинамиз, атрофида паноҳ топамиз ёхуд ўт алангасида ку-йиб кул бўламиз. Виждон — қалб қасрининг подшоҳи! Унинг одиллиги инсон эркини бошқаради, қаҳру ғазаби эса жисму жонимизни, ҳаёту мамотимизни хароб этади. Ваҳоланки, унга бўйсунмоқлик бизни бахт-саодатга элтади.

Зарнигор ИБРАГИМОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan