Бош саҳифа / Жамият / Харидорни алдаманг…

Харидорни алдаманг…

Уяли алоқа туфайли исталган жойда туриб керакли инсонни топишингиз, у билан соатлаб суҳбат қуришингиз мумкин. Мабодо ёдимиздан кўтарилиб уйда қолиб кетадиган бўлса, кун бўйи хаёлимиз унда бўлади. Биз қўл телефонларисиз ҳаётимизни тасаввур қилиб бўлмайдиган даражага етдик. Ана шундай керакли жиҳозни харид қилиш учун анчагина пул сарфлашга ҳам розимиз.

Денов шаҳар, Мустақиллик кўчаси 55/1-уйда яшовчи фуқаро Нигора Абдураҳмонова ҳам яхши ният билан туман марказидаги “Амирхолдинг” савдо мажмуасидаги савдо дўконидан, “SAMSUNG” русумли қўл телефонни  икки милион икки юз минг сўмга сотиб олади. Замонавий телефон қурилмаси учун анчагина пул сарфлаган Нигора опа ундан узоқ муддатга самарали  фойдаланишни мақсад қилган эди.

— Уйга келгандан сўнг, оиламдагилар ҳам яхши телефон харид қилибсиз, деб мени қутлаган бўлишди. Тўғриси, ўзимнинг ҳам кайфиятим юқори эди. Ана шундай кайфиятда SIM картани ўрнатиб таниш-билишларим билан янги  қўл телефони орқали бир мазза қилиб суҳбатлашмоқчи бўлгандим, қарасам, алоқа яхши эмас. Бир эмас, бир неча киши билан боғланишга ҳаракат қилдим, барибир ҳолат ўзгармади. Гап нимада эканлигини тушунмай, телефон аппаратини синчиклаб кўздан кечира бошладим. Шундагина унинг аслида ишлатилган, ички қурилмалари анчагина сифатини йўқотганлигига кўзим тушди. Эртаси куни дўкон сотувчисига олиб бориб, алмаштириб беришини ёки пулини қайтариб беришини  сўраб мурожаат қилганимда Шерзод исмли сотувчи менга рад жавобини берди. Шундан сўнг, 2017 йил 31 июлда Денов туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилдим, — дейди, Нигора Абдураҳмонова.

Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассисларининг аралашуви билан  Нигора Абдураҳмоновага икки милион икки юз минг сўм пули  қайтариб олиб берилди.

Шунингдек,  туманнинг С.Отабоев номли  СИУ “Оловуддин” маҳалласида яшовчи  фуқаро Г.Исматова ҳам “Денов бобо-деҳ- қон бозори” ҳудудида жойлашган “Барака” савдо дўкони сотувчиси Мақсуда исмли аёлдан “NOKIA” русумли телефонни 60000 (олтмиш минг) сўмга сотиб олади ва уйига олиб бориб ишлатиб кўрганида телефоннинг нуқсони борлигини билиб, эртаси куни дўкон сотувчисига олиб келиб, бошқасига алмаштириб беришини ёки пулини қайтаришни сўрайди, сотувчи рад жавобини бергач,  Г.Исматова Денов туман ИҲҲҚ жамиятига ариза билан, мурожаат қилиб, ёрдам беришни сўрайди. Туман ИҲҲҚ жамияти мутахасислари томонидан юқорида қайд этилган муаммо ариза муаллифи ва дўкон сотувчиси иштирокида ўрганилиб, харидорга олтмиш минг сўм пули қайтариб олиб берилди.

Мақсуд ТЎРАЕВ,
вилояти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси матбуот ва ахборот сектори бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan