Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Харидорлар дидига мос мебеллар

Харидорлар дидига мос мебеллар

Мустақиллик тадбиркорларга ишлаш учун имкониятлар эшигини очди. Бугун исталган соҳада тадбиркорлик билан шуғулланиш мумкин. Масалан, мебелсозликни олайлик. Яқин-яқингача мебель жиҳозларини асосан дўконлардан харид қилардик. Дўконларга қаттиқ ва юмшоқ мебеллар фабрикалардан келтириларди. Энди эса якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар ҳам фабриканикидан қолишмайдиган замонавий уй-рўзғор, ошхона, ётоқ мебелларини ишлаб чиқаришаяпти. Бу эса аҳолининг маҳсулотни танлаб олишига хизмат қилаяпти.

Хусусий мебелчилик цехларини очган тадбиркорлар корхона, ташкилотлардан ҳам буюртма қабул қилиб, жиҳозларни ўз вақтида ва сифатли тайёрлаб беришаяпти. Энг асосийси, ана шу хусусий корхоналарда бир неча нафар ёшлар ишли бўлишган.

Тажрибали усталар ёшларга ҳар хил мебель маҳсулотларини тайёрлашни ўргатишмоқда. Хусусий ва оилавий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган буюмлар нафақат сифатли, шу билан бирга анча арзон. Ҳунармандларимиз томонидан тайёрланаётган қаттиқ ва юмшоқ мебеллар пишиқлиги, мустаҳкамлиги жиҳатидан фабрикаларникидан қолишмаяпти. Бугун Термиз шаҳри, Сариосиё, Денов, Шеробод туманларида бир неча оилаларда ташкил қилинган цехларда аҳоли дидига мос стол, стул, ошхона буюмлари, китоб жавонлари, мактабгача таълим муассасалари ва мактабларга мўлжалланган қаттиқ ва юмшоқ мебеллар ясалмоқда.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мен тадбиркор бўлмоқчиман

Тадбиркорлик қилиш учун яратилган шарт-шароит халқимизга берилган катта имтиёз бўлди. Тадбиркорликнинг қайси соҳасига қўл урманг, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan