Бош саҳифа / Жамият / Ҳарбийларга замонавий уйлар

Ҳарбийларга замонавий уйлар

Жарқўрғон туманининг “Какайди” аҳоли пунктидаги 1- ҳамда Шеробод туманининг “Майдон” аҳоли пунктидаги 67-сонли ҳарбий шаҳарчаларда ҳарбий хизматчилар учун 64 оилага мўлжалланган 4 та кўп қаватли уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирларда Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, вилоят ва туманлар ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Унда сўзга чиққанлар йиғилганларни Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан қутлашиб, ҳарбийларга янги хонадонлар калитларини тантанали равишда топширдилар.

Замонавий лойиҳалар асосида қурилган уйлар шинам. Уларда оилаларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барча қулайликлар яратилган. Меҳмонхона, ошхона ва бошқа ёрдамчи хоналар замонавий жиҳозланган. Янги уй калитлари топширилган ҳарбийларнинг оила аъзолари бундай эътибор ва ғамхўрликдан жуда мамнун.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Спортчилар оиласига эътибор

Вилоят ҳокими Тўра Боболов 2020 йил Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII олимпия ўйинларида Ватанимиз …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE