Бош саҳифа / Жамият / Ҳарбийлар ва халқ бирлиги

Ҳарбийлар ва халқ бирлиги

Ҳар бир ёш ҳарбий бўлишни, элига, юртига садоқат билан хизмат қилишни хоҳлайди. Яна бир жиҳати ҳарбий хизматга борган ёш йигитларга ўқишга кириш учун имтиёз берилади. Лекин ҳарбий хизматга жисмоний бақувват, билимли, маънавий-сиёсий савияси кенг, ҳар томонлама интеллектуал салоҳиятга эга бўлган ёшлар қабул қилинишини унутмаслигимиз керак.

Ўтган йил 28 ноябрдаги республика Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган тартибдаги видеоселектор йиғилишида қўйилган талаблар ижросини таъминлаш мақсадида Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлар қўмондонлиги раҳбарлигида вилоят мудофаа ишлар бошқармасида бўлиб ўтган йиғилишда айнан шу жиҳатлар атрофлича таҳлил қилинди.

Йиғилишни вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят чақирув комиссияси раиси Р. Чориев очди ва олиб борди. Вилоят мудофаа ишлар бошқармаси бошлиғи, подполковник Б. Бекмуродов ўз маърузасида ҳарбий интизом, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, 2019 йилги чақирув мавсумини кўтаринки руҳда ўтказиш, умумтаълим мактаблари, коллежларда чақириққача ёшларни тайёрлаш, воҳадаги барча туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлими бинолари ҳамда чақирув пунктлари ҳолати хусусида таҳлилий ахборот берди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бош қармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Б. Мамасоатов жойлардаги мудофаа ишлари бўлими чақирув пунктларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар, малакали шифокорлар ва дори-дармон билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан таништирди. Термиз шаҳар ҳарбий прокуратураси прокурори, адлия подполковниги Ш. Тошматов ҳарбий соҳа ходимлари орасида жиноятчиликка қарши курашиш, қонун устуворлигини таъминлашда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди. “Н” ҳарбий қисм командири, подполковник С. Усмонов порахўрлик ва фирибгарликнинг олдини олиш бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирди.

Йиғилиш сўнгида Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлар қўмондони, полковник З. Иминов ҳарбийлар ва халқ бирлигини мустаҳкамлаш, мактаб, коллеж, лицей, маҳаллаларда ёшлар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, ёшларни ҳарбий хизматга қабул қилиш ва тиббий кўрикдан ўтказишда шаффофликни таъминлаш жуда муҳим ва зарурлигини таъкидлади.

Сафар ОМОН,
“Сурхон тонги” мухбири

Икром АМИРҚУЛОВ
суратга олган

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Улуғ инсон эди…

У пайтлар Ангор тумани маданият бўлими бошлиғи бўлиб ишлар эдим. Ташкилотчилигим, ташаббускорлигимни яхши билган туман …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE