Бош саҳифа / Таълим / Ҳарбийлар ўқувчилар меҳмони

Ҳарбийлар ўқувчилар меҳмони

Мамлакатимизда 15 декабрдан 15 январга қадар “Ватанпарварлик ойлиги” юқори савияда ташкил этилди. Шеробод туманидаги 45-мактабда ҳам ушбу ойлик доирасида ташкил этилган тадбирда “Н” ҳарбий қисм зобитлари иштирок этдилар.

Мактаб стадионида зирҳли автомашиналар, танклар, хизмат итлари ва отлари иштирокида намойиш этилган чиқишлар ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

— Генерал бўлишни орзу қилмаган аскар-аскар эмас, деганларидек, бу ердаги ўқувчиларнинг кўзларидаги шаҳддан кўриниб турибдики, уларнинг барчаси келажакда ҳарбий бўлиш иштиёқи билан ёнишаяпти, — дейди “Н”ҳарбий қисмнинг тарбиявий, маънавий-маърифий ишлар бўйича ташкилотчиси О. Шарметов. — Улар ҳарбийларимизнинг ҳар бир чиқишини қизиқиш билан кузатишди.

Айниқса, 4-синф ўқувчиси Ж. Чоршанбиев “Аскар бўламан” шеърини ўқиганида барчанинг олқишига сазовор бўлди.

Ватанпарварлик ойлиги доирасида ўтказилган тадбир ўқувчиларимиз хотирасида узоқ муддат сақланиб қолиши шубҳасиз.

Гулноза ЖЎРАЕВА,
ўқитувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбийлар-ёшлар даврасида

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан мамлакатимизда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE