Бош саҳифа / Жамият / Ҳарбийлар тиббий кўрикдан ўтказилади

Ҳарбийлар тиббий кўрикдан ўтказилади

Чақирилувчилар ҳарбий хизматчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш сифат самарадорлигини янада яхшилаш мақсадида муҳтарам президентимиз Ш. Мирзиёевнинг 2018 йилнинг 25 декабрида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги қарор имзоланди.

Унга кўра, тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ишлари жойларда аллақачон бошлаб юборилди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, миллий гвардия, давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ахборот теҳнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус авария-тиклаш бошқармасида хизмат фаолияти ҳақиқий ҳарбий хизматга тенглаштирилган бошқа вазирлик ва идораларда ишловчи ҳарбийларнинг хизматга яроқлилиги, соғлиги тиббий кўрикдан ўтказилади.

Тиббий кўрик вазирликлар, ҳарбий хизматга тенглаштирилган хизматни ўташ назарда тутилган вазирлик ва идораларда амалга оширилади ва ҳарбий-тиббий комиссиялар ташкил этилади.

Президентимизнинг мазкур қарори тиббий кўрик сифатини янада яхшилашига, Ватан ҳимоячиларининг ҳар томонлама соғлом, баркамол бўлишларига хизмат қилади.

Ш. ТОШМАТОВ,
Термиз шаҳар прокурори,
адлия подполковниги

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan