Бош саҳифа / Маданият / Ҳарбийлар тарих билан юзма-юз

Ҳарбийлар тарих билан юзма-юз

Вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи воҳа этномаданий анъаналари, археология бойликлари ҳақида кўплаб маълумотлар берувчи маскандир.

Музей 5 бўлимдан иборат бўлиб, ҳозирда унинг фондида 16 йўналишда 61 минг 325 экспонат сақланмоқда. Шундан ноёб ашёлар ва коллекциялар сони 3 минг 150 тани ташкил этади.

Музейнинг навбатдаги меҳмонлари Термиз гарнизонида хизмат бурчини ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари бўлди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 майдаги тегишли қарорига асосан музей –қўриқхонаси ташкил этилган. Унда Термиз туманидаги Зурмала минораси ва эски Термиз, Шеробод туманидаги Зараутсой, Жарқўрғон туманидаги Жарқўрғон минораси, Шўрчи туманидаги Далварзинтепа, Музработ туманидаги Окс Александрияси маданий мерос объектлари бириктирилган.

Саёҳатга келган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига музей ходимлари ҳамроҳлик қилиб, қадимги Сурхондарё тарихи тўғрисида атрофлича маълумот бердилар.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Халқаро хунармандчилик фестивали

Сурхон воҳаси делегацияси Қўқондаги халқаро фестивалда фаол иштирок этмоқда. Қўқон шаҳрида илк бор Халқаро ҳунармандчилик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan