Бош саҳифа / Жамият / Ҳарбийлар қувончи

Ҳарбийлар қувончи

Термиз шаҳрида 3 та беш қаватли уй фойдаланишга топширилди ва ўтган ҳафта 90 нафар ҳарбийлар оиласи янги уйга кўчиб ўтишди.

Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ва давлат чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларига 3 ҳамда 4 хонадан иборат, барча қулайликларга эга бўлган хонадонлар калити топширилиши катта шодиёнага айланиб кетди.

Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, ОАВ ходимлари иштирок этишди. Президентимиз раҳнамолигида мамлакат ҳарбий хизматчилари учун ҳар томонлама шароит яратиб берилаётганлиги тантанали йиғилишда алоҳида таъкидланди.

Янги уйлар калитини вилоят ҳокими Тўра Боболов, давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи, полковник Абдуғофур Аҳмедовлар хонадон соҳибларига топшириб, уларни муборакбод этишди.

— Барча қулайликларга эга бўлган бу уйлар оиламиз қувончига қувонч улашди, — дейди катта лейтенант С. Қурбонов. — Муҳими, 25 фоиз бошланғич бадали давлат томонидан тўлаб берилган. Бу хонадонлар узоқ муддатга 7 фоизлик ипотека кредити асосида берилганлигининг ўзи ҳукуматимиз ва Президентимизнинг бизга билдирган ишончи ҳамда ғамхўрлигининг ёрқин намунасидир.

— Бизга жуда маъқул келган томони шундаки, уйимизнинг ёнгинасида мактаб ва мактабгача таълим муассасаси жойлашган, — дейди ҳарбий хизматчи Р. Менгниёзовнинг турмуш ўртоғи Дилдора Абдураҳмонова. — Фарзандларимиз энди мактаб ва боғчага пиёда бориб, келишади. Бунинг устига, уйимиз олдида барча шароитлари бўлган болалар ўйин майдончаси бунёд этилган.

Янги уйлар топширилиши муносабати билан вилоят санъаткорлари ижросида концерт дастури намойиш этилди. Шунингдек, шинам уйларни бунёд этганларга миннатдорчилик билдирилиб, жамоатчилик ҳузурида қурувчиларга совғалар топширилди.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE