Бош саҳифа / Таълим / Ҳарбийлар-ёшлар даврасида

Ҳарбийлар-ёшлар даврасида

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан мамлакатимизда белгиланган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан жойларда ёшлар давраси ташкил этиб келинмоқда.

Термиз шаҳридаги 13-мактабда Термиз ҳарбий прокуратураси, ҳарбий қисм ва ички ишлар ходимлари иштирокида “Одам савдосига қарши курашиш”, “Ватан ва унинг ҳимояси –муқаддас бурч” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирда намойиш этилган ватанпарварликка бағишланган ҳужжатли фильм ҳам мактаб ўқувчиларида катта таассурот қолдирди.

 — Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш, юрт ҳимоясидек муқаддас бурчга муҳаббатини юксалтириш нафақат ота-оналарнинг, ўқитувчиларнинг, балки барча мутасадди идора вакилларининг асосий мақсади бўлиши зарур,дейди Термиз ҳарбий прокуратураси прокурорининг катта ёрдамчиси адлия капитани Ғиёсиддин Раҳмонов.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Олий таълимга эътибор

Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва туб бурилишлар амалга оширилаётган даврда ёшларнинг танлаган касби бўйича етук мутахассис …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE