Бош саҳифа / Жамият / Ҳарбийлар эҳтироми

Ҳарбийлар эҳтироми

Термиз халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш алоҳида батальонида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган хизматчиларга яна бир қулайлик яратилган. Яъни математика, тарих, инглиз ҳамда рус тили фанларидан дарслар ташкил қилинган бўлиб, уларга тажрибали устозлар билим беришмоқда.

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида ҳарбий қисм хизматчилари ана шу фидойи касб эгаларига эҳтиром кўрсатишди. Устозларини байрам билан табриклаб, эсдалик совғаларини улашишди.

— Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий, маданий савияси ва билимларини мунтазам ошириб бориш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан, ўтган йилдан буён бу амалиёт йўлга қўйилганди, — дейди батальон командири, подполковник Ҳусанжон Қориев. — Бу борада Термиз шаҳридаги 6-умумтаълим мактаби билан шарт-нома имзолаганмиз. Шартномага биноан мактабнинг 4 нафар тажрибали педагоги аскарларимизга 4 та фандан сабоқ бериб келишмоқда.

— Муддатли ҳарбий хизматни тугатиб, ИИВ академиясига ўқишга кирмоқчиман, — дейди сариосиёлик ҳарбий хизматчи Ж. Абраев. — Имтиҳонлардан ўтишим учун эса ҳарбий хизматни ўташ билан бирга асосий фанлардан ҳам тайёрланишимга шароит яратилган. Бундай қулайлик бизга ҳам ҳарбий мактабда чиниқи-шимизга, ўз навбатида, билимимизни ҳам мустаҳкамлаб боришимизга ёрдам беради. Бундан ота-онамнинг ҳам кўнгли тўқ.

Тадбирда сўзга чиққанлар фидойи устозлар Б.Жабборов, Ш.Ярашева, М.Дўстмуродова ҳамда О.Давроновларга миннатдорчилик билдиришиб, кейинги фаолиятларига муваффақиятлар тилашди.

Ф.УМИДУЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE