Бош саҳифа / Жамият / Ҳарбийлар билан мулоқот

Ҳарбийлар билан мулоқот

Жарқўрғон тумани Какайди қўрғонидаги “Н” ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори ўринбосари, адлия подполковниги Давлатёр Раҳмоновнинг сайёр қабули ташкил этилди.

Мазкур қабулда қатор мутасадди ташкилот раҳбарлари, ҳарбий хизматчилар, нафақадаги ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди. Сайёр қабул давомида ҳарбий хизматчилар, нафақадаги ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларининг уй-жой, мактабгача таълим муассасаси, кредит, тадбиркорлик, ўз хизмат жойини ўзгартириш борасидаги 20 дан ортиқ мурожаатлари тингланди.

— Ватанга садоқат руҳида хизмат қилаётган ҳарбийларимиз билан тез-тез очиқ мулоқотлар, сайёр қабуллар ташкил этилаётгани ўз натижасини бераяпти, — дейди Термиз ҳарбий прокурори катта ёрдамчиси, адлия капитани Ғиёсиддин Раҳмонов. — Бу галги сайёр қабулда ҳам айрим ҳарбий хизматчиларнинг хизмат жойини ўзгартириш билан боғлиқ мурожаатлари ижобий ҳал этиладиган бўлди. Яна бир ҳарбий хизматчининг меҳнат дафтарчаси билан боғлиқ муаммоси жойида ҳал қилинди.

— Турмуш ўртоғим Жавлон Раззоқов 17 йилдан буён ҳарбий бўлиб ишлайди. 5 нафар фарзандимиз бор. Ипотека кредити асосида қурилаётган уй-жойлардан олиш учун 2018 йил декабрь ойида ҳужжат тоширган эдик, — дейди Феруза Атамқулова. Ҳалигача жавобини билолганимиз йўқ. Шу масалага ойдинлик киритишда ёрдам сўрагандим, ижобий ҳал қиламиз дейишди. Елкамдан тоғ ағдарилгандай бўлди.

Адолат МЎМИНОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan