Бош саҳифа / Таълим / Ҳарбий ўқув қуроллар

Ҳарбий ўқув қуроллар

улардан фойдаланишни ўқувчилар ҳам ўрганади

Вилоят мудофаа ишлари бошқармасида мактаб ва касб-ҳунар коллежларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик синфлари учун ҳарбий ўқув қуроллар ва моддий-техник воситалар топширилди.

Шу вақтга қадар ЧҚБТ дарслари фақат назарий билимлар асосида ўтиларди. Энди ўқувчилар автоматдан ўқ отиш, кимёвий уруш вақтида “противогаз”дан фойдаланиш, яраланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш каби амалларни бевосита ўзлари бажариб, билимларини мустаҳкамлаб олишлари мумкин.

Ўқув қуроллар ва моддий-техник воситаларни туман халқ таълими бўлими ҳамда мудофаа ишлари бўлимлари вакиллари қабул қилиб олишди.

— Вилоятимизда мавжуд 952 та таълим муассасасида 951 нафар чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича ўқитувчи сабоқларни олиб боришмоқда, — дейди Термиз шаҳар ЧҚБТ бўлинмаси бошлиғи Бахтиёр Норбоев. — Мазкур ўқув қуролларининг айримлари туман мудофаа бўлимларида махсус хоналарда сақланади ва ўқитувчиларга амалий машғулот учун белгиланган рухсатнома асосида берилади. Қуроллар ҳам махсус машина ва ғилофларда ўқув муассасаларига етказиб берилади.

Ф.РАҲМОНҚУЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Дарс тайёрлаётганда болага тазийқ ўтказманг!

Ҳозирги кунда фарзанд билан ота-она ўртасидаги муносабатлар долзарб муаммолардан биридир. Чунки ота-она фарзанд тарбиясида турли …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan