Бош саҳифа / Жамият / Ҳар қандай муаммонинг ўз ечими бор

Ҳар қандай муаммонинг ўз ечими бор

Хабарингиз бор, 2019 йил 8 январда Президентимизнинг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Унга асосан фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини, секторлар доирасида ишларни ижобий ташкил этиш, иш сифатини ошириш ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш орқали секторлар фаолиятини янада такомиллаштириш вазифаси юклатилган.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳага оид аҳволни ўрганишнинг янги механизмларини жорий этиш бўйича тузилган комиссия томонидан мавжуд секторлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида секторларнинг “туман (шаҳар) вилоят — республика” тамойили асосида уларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш ҳамда фаолиятини назорат қилиш бўйича ҳокимликлар, прокуратура, ички ишлар ва солиқ идораларида вертикал бошқарув тизими жорий этилмоқда.Унга кўра, ҳар чоракда секторлар фаолияти тўғрисидаги ахборотлар жамланади ва таҳлил қилиб борилади. Ўтказилган таҳлил натижаларига қараб, секторларнинг ишига холисона баҳо берилади.

Ҳар бир ҳудудда аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича ишлаб чиқилган “йўл хариталари” асосида аниқланган камчиликлар қамровига кўра, чора-тадбирлар белгиланади.

Шунингдек, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича юкланган манзилли топшириқлар ҳамда уларнинг ижроси устидан доимий равишда тизимли назорат амалга ошириб борилади. 2019 йил 1 февралдан ўрнатилган тартиб бўйича юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш ва секторларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш учун секторлар штаби таркибига киритилган идора ва ташкилотларнинг масъул ходимлари сектор раҳбари билан келишилган ҳолда бириктирилади ва алмаштирилиши мумкин.

Туманлар (шаҳарлар) секторлари раҳбарлари ҳар ҳафтада камида бир маротаба, вилоят секторлари раҳбарлари эса ҳар ойда камида икки маротаба жойларга чиққан ҳолда жисмоний шахслар билан тегишли фаолият соҳалари кесимида қабуллар ўтказиши кўрсатиб ўтилган.

2019 йилнинг 1 апрелидан уйма-уй юриш давомида ўтказилган суҳбатлар, келиб тушган мурожаатлар, ижтимоий соҳа ва бошқа объектлардаги мавжуд ҳолатларни ўрганиш натижасида аниқланган муаммо ҳамда уларнинг ҳал этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, секторлар фаолияти юзасидан электрон статистик ҳисобот шакллари, вилоят, туман (шаҳар)ларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш бўйича “йўл хариталари” ва уларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотларни қамраб олувчи республика бўйича ягона электрон ахборот тизимида ўз аксини топади.

Мавжуд секторлар фаолияти Вазирлар Маҳкамаси томонидан вилоят, туманлар ва шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудуд раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизимини танқидий кўриб чиқиб, йил якунларига кўра, фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришган секторларни рағбатлантириш мақсадида “Энг намунали сектор”, “Энг ташаббускор сектор раҳбари”, “Энг фаол сектор штаби аъзоси” номинациялари бўйича республика танловини ўтказиши белгилаб берилган.

Ўрганиш натижаларига кўра, фаолияти самарасиз деб топилган сектор раҳбарларига эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жазо чоралари қўлланилади.

Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича прокурор секторлари фаолиятини такомиллаштириш ва яхшилаш мақсадида вилоят прокурорининг махсус фармойиши қабул қилиниб, 24 нафар аъзодан иборат ишчи гуруҳ тузилди.

Мазкур ишчи гуруҳи вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги прокурор секторларига чиқиб, хонадонларда аниқланган муаммоларни ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатиб, тегишли тавсиялар бермоқда.

Хушмамат БЕКМУРАТОВ,
вилоят прокуратураси
бўлим бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сувга чўкишдан сақланинг!

Сўнгги вақтларда вилоятимиз ҳудудида фуқароларнинг, айниқса вояга етмаганларнинг сув ҳавзаларида чўкиб кетиши билан боғлиқ нохуш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE