Бош саҳифа / Жамият / Ҳар кимки ёмон бўлса…

Ҳар кимки ёмон бўлса…

Кечиримлилик, меҳр-шафқат туйғусини ҳар ким ҳар хил талқин қилади. Кимдир берилган бу имкониятдан унумли фойдаланса, яна кимдир “Тарки одат — амри маҳол” тарзида кун кечиради.

Аслида эса, ўзи туғилиб ўсган юртига хиёнат кўзи билан қараб, унинг тинчлигига рахна солишга уринган, “Тузини еб, тузлиғига тупурган” шахслар, афсуски, орамизда ҳали-ҳануз учраб туради.

Асли деновлик, лўли миллатига мансуб бўлган, 1987 йилда туғилган Одил Исматуллаев (исм-шарифи ўзгартирилган) ўзи яшаб, умргузаронлик қилаётган шу юрт, шу Ватанга хиёнаткорона кайфиятда юрган шахслардан бири ҳисобланади.

О. Исматуллаев 2009-2016 йиллар мобайнида Россия Федерациясининг Тамбов шаҳрида “Ислом – жиҳодчилари” диний-экстремистик оқими аъзоларининг таъсирига тушиб, ушбу оқим ғояларини қўллаб-қувватлаб, жамоатнинг хуфиёна йиғилишларида иштирок этиб юрди. Кейинчалик, Ўзбекистонга қайтгач, ўзининг манфур ғояларини давом эттириш мақсадида, 2018 йилнинг июнь, июль ойларида Тошкент шаҳридаги Қўйлиқ деҳқон бозорида полиз экинлари сотиш билан шуғулланувчи З. Туропов (исм-шарифи ўзгартирилган) билан танишгач, иккаласи биргаликда қабиҳ ниятларини амалга оширишга ҳаракат қилиб кўришди. Шунингдек, у интернет ижтимоий тармоғининг “Телеграмм”, “Одноклассники.ру” сайтлари орқали “Муса”, “Абу Амина”, “Абдулло”, “Абдураҳмон”, “Мустафо Ансорий” номли профиль эгалари билан виртуал алоқа ўрнатиб, ўзаро жиноий тил бириктириб, уларнинг ёрдамида Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб, Сурия давлатида маҳаллий ҳукуматга қарши жанговар ҳаракатлар олиб бораётган “Тавҳид ва жиҳод котибаси” террорчилик гуруҳи таркибига бориб қўшилишни режалаштирган эди.

О. Исматуллаев “Телеграмм”, “Одноклассники.ру” сайтлари орқали амалдаги давлат тузумини конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга хизмат қиладиган диний экстремизим, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиб келган. О. Исматуллаев 2008 йил октябрь ойида Сурия Араб Республикаси ҳудудидаги террорчи гуруҳларга қўшилиш учун, йўл харажатларига кетадиган пулни ишлаб топиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳрига бориб, ёлланма ишчи сифатида мол боқиш билан шуғулланиб юрди. Аммо, Қозоғистонда бўлиш қоидаларини бузганлиги учун ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинди.

Вилоят суд-тиббиёт экспертизаси О. Исматуллаевнинг саломатлигида жиддий нуқсонлар борлиги, унинг қамоқ шароитида сақланишига монелик қилиши ҳақидаги хулосаси туфайли суд органи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини ҳисобга олиб, тегишли моддаларни қўллаган ҳолда унга 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

Хулоса Ўрнида:

Дарвоқе, О. Исматуллаев 2009 йилда Карачаево Черкесск Республикаси судининг ҳукмига кўра, 7 йил қамоқда ўтириб чиққан. У биринчи жазодан ўзи учун тегишли хулоса чиқармади. Бу жазо унинг учун иккинчисидир. Шуни унутмаслик керак, учинчи имкониятни унга ҳеч ким бермайди. “Тўғри юрсанг —ошингни, эгри юрсанг —бошингни ейсан,” деб шунга айтишган бўлса, эҳтимол.

М. МУЛКАМОЛОВА,

талаба

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE