Бош саҳифа / Жамият / Ҳар бир мурожаат – эътиборда

Ҳар бир мурожаат – эътиборда

Бойсун туманида вилоят ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди

Бойсун тумани марказидаги “Ариқусти” маҳалласида вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигида жисмоний ва юридик шахслар учун ўтказилган сайёр қабулда вилоят ва туман ҳокимликлари мутасаддилари, бошқарма ва ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари иштирок этишди.

Ҳоким ва масъулларнинг фуқаролар билан юзма-юз мулоқоти чоғида 200 нафардан зиёд ижтимоий, иқтисодий ва маиший масалаларда қилинган арзи-ҳоллар диққат билан тингланиб, бу ҳолатлар масалага дахлдор раҳбарлар иштирокида чуқур таҳлил қилинди ва муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Эътиборли жиҳати шундаки, аксарият мурожаатларда келтирилган муаммолар ўз жойида ҳал этилиб, мурожаатчининг талаби қондирилди. Маълум муддат, яъни атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар, мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Сайёр қабул муносабати билан малакали мутахассис шифокорлар томонидан бепул тиббий кўрик, шунингдек, мобиль офтальмологик клиника хизмати ҳам ташкил этилди.

Самижон ЖИЯНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Савдоси пишмаган режа

Ҳар қандай ходим ёки раҳбар лавозим ваколатидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланса, ўша ерда қонун бузилиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan