Бош саҳифа / Жамият / Ҳар бир болага – меҳр-эътибор!

Ҳар бир болага – меҳр-эътибор!

Халқимиз ўзининг болажонлиги, бағрикенглиги билан машҳур.

Мамлакатимизда ҳар йилгидан кўра уюшқоқлик ва кўтаринки руҳда ўтган “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” учрашувлар, давра суҳбатлари, мулоқотларга бой бўлди. “Ҳар бир болага – меҳр-эътибор!” шиори остида кўргазмали байрам тадбирлари, китоб улашиш акциялари ташкил этилиб, болаларга олам-олам қувонч улашилди.

Бўлимимиз томонидан кам таъминланган оилалар, Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилар фарзандлари, имконияти чекланган болалар ҳолидан хабар олиниб, уларга ўқув қуроллари ҳамда китоб жамланмалари совға тариқасида тақдим этилди.

Тадбир вилоятнинг барча туманларида ташкил этилиб, уларда 50 га яқин оилаларга ташрифлар уюштирилди. Мазкур оилаларда тарбияланаётган 100 дан ортиқ болаларга 300 дан ортиқ китоблар совға қилиш орқали хурсандчилик улашилди.

Ф.ШАРИПОВ,

Республика Маънавият ва маърифат

марказининг вилоят бўлими раҳбари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE