Бош саҳифа / Жамият / Ҳар бир бола эътиборга муҳтож

Ҳар бир бола эътиборга муҳтож

СУИЦИД англаган ҳолда ўз жонига қасд қилиш ҳисобланади. Хусусан, ёшларда ҳаётий тажрибанинг етишмаслиги, ўлимнинг қайтариб бўлмас жараён эканлигини тушунмаслик, ҳаёт ва ўлим ўртасидаги чегарани яхши англамаслик фожиавий оқибатларга олиб келади.

Ўзини ўлдиришга қаратилган ҳақиқий суицидал ҳолатлар билан ўзини ўлдиришга эмас, балки бу жараён орқали ўзини намойиш этишга қаратилган хулқ-атвор ўртасидаги фарқни ажрата олиш зарур.

Суицидал хулқ-атвор сабаблари турли хил бўлади. Бу сабаблар биологик, психологик ёки ижтимоий асосларга эга бўлиши мумкин. Кўпчилик одамлар одатда экстремал ҳолатларда яқин кишисининг ўлими, ажралиш, ишдан кетиш ва ҳоказолар туфайли ўз жонига қасд қилади. Суицидал хулқ-атворни ўрганишда қуйидаги: маданий, миллий, диний, тендер жинс, руҳий ва саломатлик, ирсий, ижтимоий-иқтисодий, ёшга оид омилларни ҳисобга олиш зарур.

Суицидал хулқ-атворга эга ўсмирлар билан ота-оналар эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишлари керак. Агар болангизнинг аҳволи сизни ташвишга солса ёки оилангизда суицидал ҳолат юз берган бўлса, тезда чора-тадбирини кўринг. Оилада муносабатни яхшилаш, болада ўзини баҳолаш, ҳурмат қилишни ривожлантириш, суицидал таҳдидлар бўлганда, ўзаро мулоқотни кучайтириш лозим. Доимо болангизнинг яхши томонларини гапиринг. Ўзининг омадли эканлигини билиш, ўтмишда қозонган муваффақиятлари бола кайфиятини яхшилайди, ўзига ишончни мустаҳкамлайди ва келажакка интилишга ундайди. Болани доимий босимда ушламанг ва унга ҳаддан зиёд кучли талаблар қўйманг. Унга меҳрингизни кўрсатинг. Болангизни борича қабул қилинг. У аъло ўқигани ва яхши ишлари учун эмас, балки болангиз бўлгани учун яхши кўришингизни ҳис қилсин. Шундагина ҳаммаси жойида бўлади.

А. ҲАБИБУЛИНА,

Д. МУҲСИНОВ,

руҳшунос врачлар

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE