Бош саҳифа / Жамият / Ҳар бир бинода бўлиши шарт

Ҳар бир бинода бўлиши шарт

Халқимиз яшаш шароитини яхшилаш мақсадида вилоятимиз ҳудудида бунёдкорлик ишлари давом эттирилиб, яшаш уйлари, жамоат бино ва иншоотлари, ишлаб чиқариш объектлари барпо этилмоқда.

Бу объектларнинг узоқ йиллар хал қимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунига кўра қурувчилар қурилаётган бино ва иншоотларда ёнғин чиққанда фойдаланиладиган жиҳозларни жойлаштиришлари зарур.

Термиз шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлимига жорий йилнинг шу кунига қадар 301 та мурожаат келиб тушган, уларнинг 260 таси шаҳарсозлик нормаларига тўғри келганлиги учун ижобий ҳулосалар берилган. Бундан ташқари, шаҳар ҳудудида қурилган биноларнинг 106 таси фойдаланишга қабул қилинган. Масалан, Шимолий дарвоза кўчаси ёқасида пудратчи “Термиз Тезкор Қурилиш” ИТКТ томонидан “Имом Термизий” халқаро илмий-тадқиқот маркази, пудратчи “Мармар” кичик корхонаси томонидан ўлкашунослик музейи, пудратчи “Ҳилола-Б” КТХФ томонидан вилоят кардиология маркази, “Гулистон” маҳалласи Фидокор кўчаси ёқасида пудратчи “Динара” МЧЖ томонидан имконияти чекланганларга мўлжалланган мактабгача таълим муассасаси, пудратчи “Бойсун Бунёдкори” хусусий корхонаси томонидан Ибн Сино кўчаси ёқасида кўп қаватли турар-жой, пудратчи “Термиз Тезкор Қурилиш” ИТҚТ томонидан Маданият кўчаси ёқасида халқ банки Сурхондарё вилоят филиали маъмурий бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу объектлар ҳозирги кунда ёнғин хавфсизлиги меъёрларига жавоб берадиган ёнғиндан дарак берувчи сигнализация, ер ости сув олиш гидрантлари, сув ҳовуз, ёнғин ўчириш ОП русумли воситалар, ёнғин ўчириш шкафлари ва қалқонлари билан тўлиқ таъминланган.

Шуни таъкидлаш жоизки, қайси соҳа бўлмасин, мақсад ёнғинларнинг олдини олиш, давлат мулки ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда асрашдан иборатдир. Соҳамиз ходимлари янгидан қурилаётган ҳар бир бино атрофида ёнғин хавфсизлигини таъминлайдиган воситалар бўлишини қурувчиларга тушунтириб, улардан талаб қилиб, назоратни сусайтиришмаяпти. Чунки айнан бинонинг пойдевори барпо этилаётганда ёнғин хавфсизлигининг олдини оладиган воситаларни жойлаштириш унутилмаслиги керак. Акс ҳолда кеч бўлади.

У.БАЗАРОВ, Термиз шаҳар ЁХБ катта инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE