Бош саҳифа / Жамият / “Happy Moter’s Day” тадбиридан

“Happy Moter’s Day” тадбиридан

Онани қайси тилда мадҳ этмайлик барибир, аёлга бўлган муҳаббат, унга берилаётган таърифу таҳсинлар ошса ошадики асло камаймайди. Инглиз тилида оналарни табриклаш, уларнинг кўнглига шоду хуррамлик бағишлашга бел боғлаган Термиз шаҳридаги 8-умумтаълим мактабининг жажжи ўқувчилари тилидан айтилаётган инглизча шеър ва мақолларни эшитганингизда ўзбек фарзандининг нақадар истеъдодли оналарига меҳри бўлакча эканлигига яна бир бор амин бўламиз.

Мактабда 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ташкил этилган “Happy Mother`s Day” (Онамнинг бахтли куни) номли тадбирда ўқувчиларни китобхонликка жалб этиш, хорижий тилларни тез ва осон ўрганишни тарғиб этишга қаратилган саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди. Инглиз тилида шеър, ҳикмат, мақоллар айтган ўқувчиларга ўзбек ва инглиз тилларидаги китоблардан тақдим этилди. Айниқса, бу фарзандининг инглиз тилида бийрон сўзлаётганини кўриб- кузатиб турган оналар учун ажойиб совға бўлди.

Севара ХУДОЙНАЗАРОВА,
8-мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan