Бош саҳифа / Жамият / Хандон пистанинг фойдаси

Хандон пистанинг фойдаси

Президентимизнинг “Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида лалми ерлардан фойдаланишни рағбатлантириш ва самарадорлигини янада ошириш, ички ва ташқи бозорда рақобатбардош бўлган ёнғоқ, писта, цитрус мевалар ишлаб чиқариш ҳажмини янада кўпайтириш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш ҳисобига замонавий ёнғоқ, писта, цитрус плантацияларини лалми, унумдорлиги паст ерларда кенгайтириш бўйича илмий асосланган усуллар ва интенсив технологияларни кенг жорий этиш борасидаги вазифалар белгилаб берилган.

Писта кўчати жуда секин ўсади, лекин 400-1000 йил умр кўради. Пистани Эронда кулаётган ёнғоқ (кхандан), Хитойда бахтли ёнғоқ деб, аталади. Писта асосан, минг йил илгари Эрондан олиб келинган. Сурия ва Грециядан Европага тарқалган.

Писта инсон танасига фойдали, организмдан чиқиндиларни чиқаради, ортиқча вазнни камайтиради, инсон ҳуснини очади, жигар, кўнгил айниши, сариқ касал, ўпка, юрак, ош- қозон яраси, асаб касалликлари, хотирани мустаҳкамлашда, иммунитетни оширишда шифобахш мева.

Хандон писта ва ёнғоқлилар баргларида эфир мойи кўп. Шунинг учун иссиқ пайтда писта ва ёнғоқ дарахтининг тагига кўп ўтирмаслик керак. Акс ҳолда соғлигингизга зарар етказади.

Хандон пистанинг орзу, зарка, тоғ марвариди, акбина, фароба, ғалаба, бодоми, оргамчи, Ўзбекистон, Боботоғ, олимпиада навлари мавжуд. Бир кунда 10-15 дона писта истеъмол қилиш мумкин. Писта тансиқ мева ва унинг таркибида 40-60 фоиз ёғ, 15-20 фоиз оқсил, 3-4 фоиз қанд, микро ва макро элементлар, темир, мис, марганец, ёд, кальций, цинк, углеводлар, минерал тузлар, ҳид берувчи модда, дубил, каратин, А, Д.Е, С, В, РР ва бошқа дармондорилар мавжуд.

Хандон писта қобиғидан ажратиб, 5-6 кун шамол жойда то намлик 10-12 фоизга келгунича қуритилади, сўнгра нам- ланган ювилган дарё қуми 3 килограмм ва бир килограмм уруғ билан сертификация даврига қўйилади. Ҳарорат 10 даража, ёки 15 даража иссиқ бўлганда бу давр 30-40 кун давом этади.

Ҳар ҳафтада бир марта аралаштириб турилади, агар уруғни тезроқ кўкартирмоқчи бўлсангиз тоза сувга бир кун ивитиб, латтали халтага солиб осилган ҳолда қўйилади ва ҳар икки кунда намлатиб турилади, шунда уруғ 6-7 кунда кўкара бошлайди (нишлайди).

Уруғни тупроққа экишда 5-6 килограмм чириган гўнг, 20-30 грамм азот, 10-15 грамм фосфор, 3-5 грамм калий ўғити ҳамда 20-30 килограмм тупроққа аралаштирилиб, олдиндан қазилган чуқурчага солиш керак. 20-30 сантиметр чуқурликда  экилади ё алоҳида полиэтилен халтачаларда ҳам шу усулда экиш мумкин. Март, апрель ойларида уруғ экилади. Кўчат униб чиққандан кейин 20-25 сантиметрдан пастки чиққан шохчаларни боғ қайчиси ёрдамида олиб ташланади. Агар янги навларга пайванд қилмоқчи бўлсангиз, 2-3 йилдан кейин бу ишни амалга ошириш мумкин. Чунки, тана диаметри 1,2-1,5 сантиметр бўлиши керак. Пайванд қилинадиган жойнинг ер сат- ҳидан 20 сантиметрдан юқори қисми кесиб ташланади. Янги нав пайванд қилинган куртак яъни ўсув то 20-30 сантиметр бўлгунича пайвандга қолдирилган 20 санитметр қолдиқ қисми олиб ташланади. Пайванд қилинган жойдаги полиэтилен плёнкани 20 кундан кейин кесиб ташлаш шарт.

Ҳосилга киргунга қадар 100-160 килограмдан  азотли, 75-100 килограмм  фосфорли, 15-20 килограмм калийли ўғитлар бир йил мобайнида бериб борилади.

Н. АСТАНАҚУЛОВ,
БУВИТИ  Сурхондарё илмий тажриба станцияси илмий ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE