Бош саҳифа / Жамият / Ҳамжиҳатлик

Ҳамжиҳатлик

Вилоятимизда уюшқоқлик билан ўтказилган умумхалқ экологик хайрия ҳашари Қизириқ туманида ҳам катта ташаббус билан ташкил этилди. Унда 23 минг нафардан ортиқ ҳашарчи иштирок этди.

Халқимизни ўзаро ҳамжиҳатликка ундовчи ободончилик ишларида 32 та техника ёрдамида 78 гектар ерга ишлов берилди, 138 километр масофадаги ариқ ва зовурлар тозаланди. Баҳор нафасини ҳис этиб, танига ҳарорат инаётган 14 мингдан ортиқ дарахт ларга шакл берилди. 226 тонна чиқинди олиб чиқилиб, 22 та қабристон ва 3 та зиёратгоҳларимиз тартибга келтирилди.

Оролбўйидаги экологик мувозанатни яхшилаш, аҳолисини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида туман ҳокимлиги ташаббуси билан кенг жамоатчилик, барча ташкилот ва корхоналар ишчи ходимлари муносиб иштирок этишди.

Қудрат ЭШМАМАТОВ,
фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари
фаолиятини мувофиқлаштириш
бўлими Қизириқ туман Кенгаши
кексалар ва фахрийлар
ишлари бўйича ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan