Бош саҳифа / Жамият / Ҳамширалар беллашишди

Ҳамширалар беллашишди

Президентимизнинг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида айни кунларда “Ҳамшира — 2019” республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтмоқда. Вилоят руҳий-асаб касалликлари шифохонасида ҳам мазкур танлов юқори савияда ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, танловнинг ўтган йил вилоят босқичи ғолиби бўлиб, республика босқичида 6-ўринни олган намунали ҳамшира, ушбу тиббиёт муассасаси ҳамшираси Шаҳноза Абдураҳмоновадир. Шу боис, бу йилги танловга муассасадаги 253 нафар ҳамшира катта қизиқиш билан тайёргарлик кўрди. Танлов шартларига кўра, иштирокчиларнинг ҳамшира ташрифи, тиббиётга доир амалий, назарий, ижтимоий-сиёсий тайёргарлиги ҳамда тезкор савол-жавобларда маҳоратлари синовдан ўтказилди. Якуний натижаларга кўра, ҳамширалар Мая Валиева биринчи, Меҳринисо Қаюмова иккинчи, Дилноза Назирқулова учинчи ўринни эгаллади. Ғолиблар муассаса маъмурияти, қолаверса, “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгашининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Айтиш жоизки, танлов низомига асосан, республика босқичида 1-2-3-ўринларни эгаллаган қатнашчилар тиббиёт олий ўқув юртларига имтиҳонларсиз қабул қилиниши кўзда тутилган.

Баҳром НОРМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE