Бош саҳифа / Жамият / Ҳаммаси тиббий маданиятга боғлиқ

Ҳаммаси тиббий маданиятга боғлиқ

ОИВ инфекцияси бугунги кунда жаҳон мамлакатлари олдида турган долзарб муаммоларнинг бирига айланган.

Республикамизда ҳам ОИВ инфекция си бўйича кейинги йилларда эпидемиологик вазиятнинг сезиларли даражада кескинлашуви кузатилаётгани сабаб, бир қатор дастурлар ишлаб чиқилган.

Жумладан, Президентимизнинг ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш борасидаги қатор қарорлари асосида ишлар ташкил қилинмоқда. Бу қарорлар нафақат тиббиёт ходимлари, балки жамиятимиздаги бошқа соҳа вакиллари зиммасига ҳам масъулиятли вазифаларни юклайди. Вилоятимизда ОИВ инфекциясининг тарқалиши устидан ўтказилган таҳлиллар натижаларига кўра, аҳолининг меҳнатга лаёқатли қатлами, яъни чет давлатларда узоқ муддатда бўлиб қайтганлар орасида кўпроқ учраши кузатилмоқда. Ачинарлиси, уларнинг орасида ёшларнинг ҳам мавжудлиги.

Шунинг учун соғлом турмуш тарзини шакллантиришда аҳолининг барча қатламларини тиббий маданият билан қуроллантириш ва уларга гигиеник кўникмаларни сингдириш муҳим ўрин тутади. Асосий эътиборни нафақат жисмоний соғлиқни мустаҳкамлаш тадбирларига, балки инсоннинг ахлоқий ва маънавий баркамоллигини мустаҳкамлашга қаратиш керак. Касалланганларни вақтида аниқлаш мақсадида эса вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан мунтазам равишда профилактика, даволаш ишлари олиб борилмоқда.

Аслиддин. ХОНОВ,
вилоят ОИТСга қарши кураш
маркази врач лаборанти

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Термизда замонавий лаборатория маркази очилди

Вилоятимизда Туркиянинг “Kani-med” компанияси томонидан замонавий лаборатория маркази ишга туширилди. Компаниянинг Термиз шаҳрида марказий офиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan