Бош саҳифа / Жамият / Ҳамкорлик дастури

Ҳамкорлик дастури

Оилаларимиз, маҳаллаларимиздаги ижтимоий муҳитнинг яхшилиги ва саводхонлик даражаси жамиятнинг равнақи ва барқарорлигини таъминлаб беради. Бир сўз билан айтганда, аҳоли орасида ислоҳотларга дахлдорлик ва ташаббус ҳисси қанчалик фаол бўлса, мамлакат салоҳияти ҳам шунчалик юксалиб бораверади.

Афсуски, кўпгина тадбирларнинг марказларда ташкил этилиши урфга айланиб, узоқ қишлоқлар аҳолиси, айниқса ёшлар сиёсий жаб ҳалардаги янгиликлар ва ислоҳотлар мазмунмоҳиятидан бехабар қолаверди. Бугунга келиб, халқ билан мулоқот ва сайёр қабуллар нафаси сабаб олис қишлоқларда ҳам янгича ҳаёт қайнади. Жойлардаги ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган ҳолатларнинг олдини олишда бутун аҳоли анчайин фаоллашди.

Бу тадбирлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида мамлакатимизда “Маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича жамоат ташкилотларининг 2019 йил ноябрь-декабрь ойларига мўлжалланган ҳамкорлик дастури” ишлаб чиқилди. Ушбу ҳамкорлик дастури 7 бўлим, 18 банддан иборат бўлиб, унда айни пайтда жамиятимизда долзарб бўлиб турган муаммоларни бартараф этишда жамоат ташкилотларининг имконияти ва салоҳиятидан тўлақонли фойдаланиш, режалаштирилаётган маънавий-маърифий тадбирларни республика-вилоят-туманмаҳалла даражасида аниқ ижро этиш механизмлари белгилаб берилган. Шунингдек, республика маҳаллалар кенгаши, хотин-қизлар қўмитаси, Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар иттифоқи, “Нуроний” жамғармаси ва “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази фаолларининг мурожаати қабул қилинди. Ушбу мурожаатдан келиб чиқадиган вазифалар, тадбирлар юзасидан вилоятимизнинг барча туманларида ўқув-семинарлар ташкил этиш белгилаб олинди.

Термиз шаҳрида бўлиб ўтган йиғинда мутасаддиларга юклатилган муҳим вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Алиёр РАЖАБОВ,
“Сурхон тонги” мухбири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan