Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Хамашё маҳаллий корхоналарда қайта ишланади

Хамашё маҳаллий корхоналарда қайта ишланади

Ўтган йили вилоятда 455 та ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилиб, қарийб олти минг нафар киши ишли бўлди.

Хусусан, “Шўртаннефтгазтекс- тил” унитар корхонасининг ишга туширилиши ёшларнинг бандлигини таъминлаш баробарида маҳаллий хомашёдан сифатли, бежирим ва харидоргир маҳсулот ишлаб чиқариш имконини яратмоқда. “ST” бренди остида болалар, аёллар ва эркаклар пайпоқларини тайёрлаётган корхонада замонавий асбоблар ўрнатилган. Ускуналар компьютерлаштирилганлиги сабабли тайёрланаётган олтмиш хилдаги маҳсулотнинг бир қисми экспортга жўнатиляпти. Қолгани эса ички бозорларда сотилаяпти.

Айтиш жоизки, 2017-2019 йилларда воҳада умумий қиймати 365 миллион долларга тенг замонавий тўқимачилик ва саноат корхоналари ишга туширилиши мўлжалланаяпти. Бу эса вилоят пахтакорлари етиштираётган пахтани маҳаллий корхоналарда қайта ишлаш ва сифатли маҳсулотлар тайёрлашга кенг йўл очади. Бугунги бозор талаби фақат хомашё етиштириш эмас, балки қайта ишлаб, икки чандон кўп даромад олишни тақозо этаётир. Бу борада тадбиркорлар янги ишлаб чиқариш корхоналарини кўпайтириш йўлида изланишларни давом эттиришаётир.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мен тадбиркор бўлмоқчиман

Тадбиркорлик қилиш учун яратилган шарт-шароит халқимизга берилган катта имтиёз бўлди. Тадбиркорликнинг қайси соҳасига қўл урманг, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan