Бош саҳифа / Жамият / Ҳам соғликка, ҳам чўнтакка зиён

Ҳам соғликка, ҳам чўнтакка зиён

Пиротехника воситалари ҳар томонлама зарарли эканлиги барчага маълум.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг саъйи-ҳаракати билан охирги пайтда йўллар ёқаси, савдо растлари атрофи, бозорлар, дўконлар ёнида турли буюмлар билан бирга пиротехника маҳсулотлари сотиб ўтирадиган шахсларга қарши кескин чоралар кўрилаяпти. Шу боис, халқимизнинг байрамлари ва шодиёна кунлари тинч, осойишта ўтмоқда. Афсуски, ҳамон орамизда четдан пиротехника воситаларини келтириб сотиш билан шуғулланаётган шахслар онда-сонда бўлса-да учраб турибди. Жорий йилнинг ўтган ойлари мобайнида вилоят ҳудудида пиротехника маҳсулотларини қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ ҳуқуқ бузарликни содир этган 17 нафар жисмоний шахс аниқланиб, ҳуқуқ бузарлар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Халқимизда “Кўзингни чиқмасдан олдин қўри” деган нақл бор. Пиротехника маҳсулотлари аввалгидек оммавий тарзда тарқалиб кетмаслиги ва ҳуқуқбузарларга кескин чора кўриш, аҳолига, айниқса, ёшларга пиротехника воситалари нафақат атроф-муҳит, балки инсонлар соғлигига катта зиён етказишини тушунтириш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари маҳаллаларда, мактабларда, одамлар гавжум бўладиган масканларда бўлиб, давра суҳбатлари ўтказишаяпти ҳамда тушунтириш ишларини олиб боришаяпти. Хусусан, яқинда Ўзбекистон Республикаси миллий гвардия суриштирув бўлими, Термиз шаҳар ИИОФМБ ходимлари вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси мутахассислари билан ҳамкорликда Термиз ахборот технологиялари ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида бўлиб, давра суҳбати ўтказишди. Унда ёшларга пиротехника маҳсулотларининг қонунга хилоф равишда тарқалиши, ушбу ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва айни шу масалага доир Ўзбекистон Республикасининг, Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига киритилган ўзгартиришларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Давра суҳбати жараёнида ёшларнинг ҳуқуқий билим ва савиясини ошириш йўллари хусусида ҳам фикр алмашилди.

А. ИСАНОВ,
Ўзбекистон Республикаси миллий гвардиянинг
Сурхондарё вилояти бўйича суриштирувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE